UZ

Сўнгги янгиликлар

03:15Бир ой олдин Винисиусга қизил карточка кўрсатган ҳакам "Реал" - "Атлетико" баҳсига тайинлов олди  47 03:07А Серия. "Лацио" меҳмонда зафар қучди  0 03:03АПЛ. "Челси" иродали ғалабага эришди  0 02:51RFEF "Реал"нинг эътирозига жавоб қайтарди  36 01:06ОФК ЭЧЛ. Роналду дубл қайд этган баҳсда "Ал Насср" йирик ғалабага эришди  2 00:43Аморим кетган тақдирда ҳам Рэшфорд МЮда бошқа ўйнамайди  2 00:17"Челси" - "Вест Хэм". Палмер, Йоргенсен ва Мадуэке асосий таркибда  5 23:58"Ал Аҳли" меҳмондан 3 очко билан қайтди, Машарипов жамоаси эса дуранг ўйнади  0 22:40"Реал" ВАР ҳакамларининг аудио ёзувларини талаб қиляпти  70 22:18"Ал Насср" - "Ал Васл". Таркиблар билан танишинг  5 21:26"Сурхон" ўз сафига икки россиялик футболчини қўшиб олди  8 21:10ОФК ЭЧЛ. "Ал Айн" ўз уйида Қатар жамоасига мағлуб бўлди  7 20:53Назорат учрашуви. "Навбаҳор" - "Родина" 0:5  33 20:41"Милан" 32 млн. еврога форвард сотиб олди  5 19:59"Лейпциг" АПЛдан ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  0

Рўзиқул Бердиев: “Мақсадимиз ОЧЛ гуруҳ босқичига йўл олиш” Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: “Мақсадимиз ОЧЛ гуруҳ босқичига йўл олиш”

Аввал хабар қилганимиздек, “Насаф” жамоаси аъзолари куни кеча илк хорижий йиғинни якунлаб, юртимизга қайтиб келишди.
Бу ҳақда  жамоа бош мураббий Рўзиқул Бердиев  клуб матбуот хизмати вакилларига ушбу йиғин ҳақида қуйидагиларни маълум қилди:

-Йиғин давомида 6 назорат учрашувини ўтказишни режалаштиргандик. Битта ўйини ўзимиз бекор қилдик, яна бир ўйин об-ҳавонинг бироз ноқулай келганлиги учун ўтказилмади, -дея сўз бошлади Рўзиқул Саъдуллаевич. 

-Ўша сўнгги ўйинни ўтказиш биз учун анча аҳамиятли эди. Шунга қарамай барча жараён режа асосида ўтди. Йигитларимиз оз бўлсада, ўйин амалиётига эга бўлишди. Кейинги Бирлашган Араб Амирликларида бўладиган йиғинда яна битта назорат ўйини ўтказиб,  асосий эътиборни 8 февраль куни Қатарнинг “Ал Жаиш” жамоасига қарши бўладиган ўйинга қаратамиз.

-Жамоа Туркия йиғинига кетиши олдида таркибга ўринбосарлар сафида ҳаракат қилаётган бир қатор ёшларни ҳам жалб этдингиз? Улар сизда қандай таасурот қолдирди, ўзларига билдирилган ишончни оқлай олишдими?

-Ёшларни асосий таркибга жалб этиш доимо бизнинг асосий вазифаларимиздан бири ҳисобланади. Айни пайтда Улуғбек Дадабоев, Одил Ҳамробеков, Дониёр Нарзуллаев сингари футболчилари биз билан машғулотларда иштирок этишмоқда. Янги мавсумда булардан умидимиз катта. Ўйлайманки,  янги мавсумда асосий жамоага уларнинг ёрдами тегади. Йиғин давомида уларнинг имкониятларини яна бир бор чамалаб олдик.

-ОЧЛдаги рақибимиз – “Ал Жаиш”да сўнгги пайтларда жиддий ўзгаришлар кузатилмоқда. Гарчи жамоа мағлубиятлар гирдобига  ўралашиб қолган бўлсада, кейинчалик уларда мураббий алмашди. Ҳужум чизиғига бразилиялик ҳужумчи таклиф этилди. Умуман рақибнинг ҳозирги ҳолати ҳақида нималар дея оласиз?
-Албатта, биз рақиб жамоадаги ҳолатни доимий равишда кузатиб, таҳлил қилиб бораяпмиз. Уларда айни пайтда катта ўзгаришлар кузатилмоқда. Мураббийдан ташқари ўша бразилиялик Нилмар билан шартнома қилишмоқчи. Улар охирги бир нечта ўйинда мағлубиятга учрашганди. Аммо Қатар чемпионатининг энг сўнгги учрашувида улар сафарда “Ал Садд”ни мағлуб этишди. Ушбу учрашув видоёзувини тўлиқ кўриб чиқдим. Жамоа яхши ўйин кўрсатиб, ғалабага эришди. Бу ҳам руҳий томондан жамоага анча далда бўлади. Лекин бизнинг ҳам асосий мақсадимиз ОЧЛ гуруҳ босқичига йўл олиш. Мана шу мақсад учун тайёргарлик кўраяпмиз.

-Жамоага “Бунёдкор”дан янги таклиф этилган Игорь Таран Туркиядаги йиғинда беш маротаба рақиб дарвозасини ишғол этди. Бу футболчини жамоа таркибига киршиб кета олди деб ҳисолаш мумкинми?
-Албатта, бизга айнан Таранга ўхшаган футболчи зарур эди. Биринчидан унинг ўзига яраша тажрибаси бор. Иккинчи томондан унинг ўйин услуби бизга анча мос тушарди. Сўнгги мавсумда айнан ҳужум чизиғида вазиятни ўз қўлига оладиган ҳужумчига эҳтиёж сездик. Айнан шу камчиликни баратаф этиш учун Игорьни жамоага такли қилгандик. Йиғин давомида у ўзига билдирилган ишончни оқлади. Бундан кейин ҳам бу футболчига ишонишда давом этамиз. Қолаверса, Таран жамоамизда ҳужум чизиғидаги рақобатни анча кучайтиришига ҳам хизмат қилиши аниқ.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика