UZ

Сўнгги янгиликлар

14:48Эрон чемпионати. Остон Ўрунов индивидуал мукофотни қўлга киритди  0 14:31"Кальяри" — "Лечче". Таркиблар маълум  2 13:53Тухель итальян грандини бошқариши мумкин  1 13:16Винисиус "Реал"нинг муддатидан аввалги чемпионлигига икки сўз билан изоҳ берди  4 12:55Дориевнинг голи "Сўғдиёна"га Андижонда ғалабага келтирган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  5 12:17"Челси" А Сериядаги ҳужумчи учун 90 млн евро ва Лукакуни таклиф қилади?!  2 11:51"Барселона" президенти "Жирона" билан ўйиндаги мағлубиятдан сўнг даҳшатга тушди  9 11:24Месси фаолиятида илк бор битта ўйинда ассистлар сони бўйича пента-трик қайд этди!  25 10:51«Арсенал»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум. «Тўпчилар» футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  4 10:23Хави кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  14 09:55«Реал Мадрид» афсонаси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин  2 09:28Германия чемпионатининг рамзий жамоаси тузилди. Рўйхатда чемпионлардан нечта футболчи бор?  7 09:00«Барселона» Испания чемпионати якунига тўртта тур қолганида чемпионликни қўлга киритди  12 08:33Криштиану Роналду хет-трикдан сўнг ижтимоий тармоқда фикр қолдирди  19 08:07Суперлига. Бугун Наманган ва Тошкентда ўйинлар бор  12

Рўзиқул Бердиев: "Кучли рақиб майдонида ғалаба қозониш ҳамиша ёқимли" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Кучли рақиб майдонида ғалаба қозониш ҳамиша ёқимли"

Суперлига 21-туридан ўрин олган "Металлург" - "Насаф"(0:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев фикрларини билдириб ўтди.





"Кучли рақибнинг майдонида ғалаба қозониш ҳамиша ёқимли. Бугун майдонда ҳам курашдик, ҳам футбол ўйнадик. "Металлург" жамоасини яхши билар эдик, курашувчан яхши шаклланган жамоа ҳисобланади. Кўпроқ узун паслар билан қарши ҳужумларда яхши ўйнайди. Биз шунга тайёрлангандик. Ҳимояда ҳам тартибли ҳаракат қилдик. Шунинг эвазига рақибга голли вазиятлар яратишига имконият қолдирмадик. Ҳужумда ўз вазиятимизни кутдик ва имкониятимиздан унумли фойдаландик. "Металлург" ўз уйида кўп жамоаларни шошириб қўйган ҳолда ғалаба қозонган жамоа эди. Шунингдек рақибимиз бошқа жамоаларга қараганда жисмоний жиҳатдан жуда яхши тайёргарликка эга. Йигитларга кўпроқ курашларда ютқазмасликни таъкидлагандик. Футболчиларга раҳмат айтаман. Мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Бугун биргаликда ғалаба қозондик", - дейди Рўзиқул Бердиев.

- Бобир Абдихолиқовнинг бугун захирада қолдирилиши ўтган учрашувлардаги пасайиш сабабми ёки тактика билан боғлиқми?

- У барча ўйинларни тўлиқ ўтказмоқда. Шу боис толиқиш бор. Бугун захирадан майдонга тушди ва ўйин тақдирини ҳал қилди.

- Дилшод Раҳматуллаевни захирадан тушаётгани жисмоний ҳолати пастлиги сабабми ёки ҳозирги таркибга рақобатда ютқазаётганими?

- Рақобатда ютқазяпти демаган бўлардим. Унга имконият берган учрашувларимизда ўйинидан қониқиш ҳосил қилганмиз. Қолаверса Акмал Мозгавой билан алмашган ҳолда ўйнамоқда. Бугун Акмалга имконият тақдим қилдик. Дилшод Раҳматуллавни эса ўйинидан ҳам, биз билан бирга эканлигидан ҳам қониқяпмиз. 

- Акмал Мозгавойнинг ҳолати қандай?

- Жароҳатини текшитирганимиздан сўнг аниқлик киритамиз. Ҳозирча муз боғлаб турибди.

- Ҳакамнинг сизга берган қизил карточкасига муносабатингиз? Бу кескин чора эмасмиди? 

- Қизил карточка тўғри берилди, ўша вазиятда ўзимни этика жиҳатдан нотўғри тутдим. Бу ҳолат учун узр сўрайман. Чора кўрилишига қарши эмасман. 

- Бугун жамоа голга қадар яхши ўйин кўрсата олмади. Айнан голдан кейин жамоанинг ўйини очилди. Бунга нима сабаб бўлди?

- Бунга сабаб тактик тарафдан десам бўлади. "Металлург" жамоаси бизга қараганда камроқ вақт дам олди. Бўлим охирига келиб чарчашини биз билар эдик. Улар тетик пайтида биз ҳимояланишимиз ва имкониятимизни кутишимиз керак эди. Кўрган бўлсангиз сўнгги 20 дақиқаликда рақиб чарчаб қолди.

Рейтинг: +65   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика