UZ

Сўнгги янгиликлар

09:20 Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" – "Сўғдиёна" 3:2  0 08:56Владимир Назаров — Пенальтилар серияси, шпаргалка ва "Бухоро" билан финал ҳақида   1 08:55Манише: "Роналду 1000 та гол ура олади"  0 08:27"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 08:00Пролига. Бугун супер учрашув бор  2 07:35Ўзбекистон Кубоги. “Пахтакор” — “Динамо” 0:0 (Пенальтилар серияси 4:2)  0 07:31Суперлига. Бугун Андижонда учрашув бор  0 02:27ЛаЛига. "Барселона" "Реал Овьедо" майдонида иродали ғалаба қайд этди  21 02:04Европа лигаси. "Астон Вилла", "Лион", "Порту"дан кичик ҳисобдаги ғалабалар ва бошқа натижалар  0 01:40"Арсенал" футболчиси вафот этди  2 01:05Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" Қарши сафари олдидан ишончли ғалаба қайд этди  5 00:49Эрон. "Трактор"да дуранг, Ҳамробеков 79 дақиқа ўйнади  0 00:27Рўзиқул Бердиев: "Рақиб толиқиб қолгач, устунлик биз томонга ўтди ва гол уриб ғалабага эришдик"  7 00:11Ҳаким Фузайлов: "Агар ўрнимга бошқа мураббий топилса, ишдан бўшашга тайёрман"  6 23:54Вадим Абрамов: "Ўз вақтида Баджо пенальтидан гол ура олмаган, Месси ҳам зарбада адашган. Бу жуда қийин иш"  9

Рўзиқул Бердиев: "Кучли рақиб майдонида ғалаба қозониш ҳамиша ёқимли" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Кучли рақиб майдонида ғалаба қозониш ҳамиша ёқимли"

Суперлига 21-туридан ўрин олган "Металлург" - "Насаф"(0:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев фикрларини билдириб ўтди.





"Кучли рақибнинг майдонида ғалаба қозониш ҳамиша ёқимли. Бугун майдонда ҳам курашдик, ҳам футбол ўйнадик. "Металлург" жамоасини яхши билар эдик, курашувчан яхши шаклланган жамоа ҳисобланади. Кўпроқ узун паслар билан қарши ҳужумларда яхши ўйнайди. Биз шунга тайёрлангандик. Ҳимояда ҳам тартибли ҳаракат қилдик. Шунинг эвазига рақибга голли вазиятлар яратишига имконият қолдирмадик. Ҳужумда ўз вазиятимизни кутдик ва имкониятимиздан унумли фойдаландик. "Металлург" ўз уйида кўп жамоаларни шошириб қўйган ҳолда ғалаба қозонган жамоа эди. Шунингдек рақибимиз бошқа жамоаларга қараганда жисмоний жиҳатдан жуда яхши тайёргарликка эга. Йигитларга кўпроқ курашларда ютқазмасликни таъкидлагандик. Футболчиларга раҳмат айтаман. Мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Бугун биргаликда ғалаба қозондик", - дейди Рўзиқул Бердиев.

- Бобир Абдихолиқовнинг бугун захирада қолдирилиши ўтган учрашувлардаги пасайиш сабабми ёки тактика билан боғлиқми?

- У барча ўйинларни тўлиқ ўтказмоқда. Шу боис толиқиш бор. Бугун захирадан майдонга тушди ва ўйин тақдирини ҳал қилди.

- Дилшод Раҳматуллаевни захирадан тушаётгани жисмоний ҳолати пастлиги сабабми ёки ҳозирги таркибга рақобатда ютқазаётганими?

- Рақобатда ютқазяпти демаган бўлардим. Унга имконият берган учрашувларимизда ўйинидан қониқиш ҳосил қилганмиз. Қолаверса Акмал Мозгавой билан алмашган ҳолда ўйнамоқда. Бугун Акмалга имконият тақдим қилдик. Дилшод Раҳматуллавни эса ўйинидан ҳам, биз билан бирга эканлигидан ҳам қониқяпмиз. 

- Акмал Мозгавойнинг ҳолати қандай?

- Жароҳатини текшитирганимиздан сўнг аниқлик киритамиз. Ҳозирча муз боғлаб турибди.

- Ҳакамнинг сизга берган қизил карточкасига муносабатингиз? Бу кескин чора эмасмиди? 

- Қизил карточка тўғри берилди, ўша вазиятда ўзимни этика жиҳатдан нотўғри тутдим. Бу ҳолат учун узр сўрайман. Чора кўрилишига қарши эмасман. 

- Бугун жамоа голга қадар яхши ўйин кўрсата олмади. Айнан голдан кейин жамоанинг ўйини очилди. Бунга нима сабаб бўлди?

- Бунга сабаб тактик тарафдан десам бўлади. "Металлург" жамоаси бизга қараганда камроқ вақт дам олди. Бўлим охирига келиб чарчашини биз билар эдик. Улар тетик пайтида биз ҳимояланишимиз ва имкониятимизни кутишимиз керак эди. Кўрган бўлсангиз сўнгги 20 дақиқаликда рақиб чарчаб қолди.

Рейтинг: +65   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика