UZ

Сўнгги янгиликлар

12:24МЮ англиялик юлдуз учун катта пул тўлашга тайёр  1 11:56А Серия. "Милан" "Комо"ни ютолмади  0 11:35Элит ОЧЛ гуруҳ босқич якунлари: ким учун омадли, ким учун омадсиз  1 10:47Фабрицио Романо "Реал"га Юрген Клопп келиши мумкинлиги ҳақида гапирди  0 10:20Алонсо илк таклифга йўқ деди  1 09:52"Реал Мадрид" 20 ёшли футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  1 09:24МЮ раҳбарияти Маркус Решфордни "Барселона"га ижарага берганидан пушаймон  6 08:55"Реал" футболчиси: "Рақсга туш ва ҳеч қачон тўхтама"  5 08:27Трент Александер-Арнолд "Ливерпул"га қайтиши мумкин — Mirror  4 07:58Аутсайдерни мағлуб эта олмаган Микел Артета ўйиндан сўнг нималар деди?  9 07:30Чемпионлар Лигаси 1/16 финалининг биринчи ўйинлари якунлари бўйича “Ҳафта ўйинчиси” мукофотига номзодлар эълон қилинди  10 07:01Ахбор Имомхўжаевнинг ёрқин хотирасига бағишланади: "10000 метр баландликда уюштирилган интервью"  1 03:10ЕЧЛ. ​"Будё Глимт" бу сафар ўз уйида "Интер"нинг тазирини берди, "Атлетико"да дуранг, "Байер"да ғалаба  11 03:05ОЧЛ 2. "Ал Аҳли" ва "Ал Насср" ўз уйларидаги учрашувларда ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  2 03:05АПЛ. "Арсенал" аутсайдерни мағлуб қила олмади ва ўта муҳим очколарни бой берди  20

Рўзиқул Бердиев: "Клуб президенти билан учрашдим" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Клуб президенти билан учрашдим"

"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев жамоа таркибидаги ўзгаришлар ҳақида қисқача тўхталди.

- Жамоамиз сафида янги келиб қўшилган футболчилар шуғулланишмоқда. Мурод Тошматов, Санжар Рашидов, Азамат Исроилов, Жасур Холтўраев, Сирожиддин Раҳматуллаев, ҳамда Жаҳонгир Алиев каби футболчилар айни пайтда қароргоҳимизда машғулотларда иштирок этишмоқда.

Янги келганлардан Санжар Рашидов ва Мурод Тошматов билан расман шартнома имзоладик. Таркибга яна бир ёш истеъдодли дарвозабонни ҳам қўшиб олдик. Шунингдек, Тожикистон терма жамоаси аъзоси Жаҳонгир Алиев билан ҳам шартнома имзолаш арафасидамиз. Бу футболчини анчадан буён кузатиб келаётгандик. Қолган футболчилар эса ҳали кўрикда.

Рўзиқул Бердиев клубнинг янги президенти билан учрашди

- Яқинда клубимизнинг янги президенти Искандар Умаров билан учрашдим. Учрашув чоғида клуб президенти жамоага барча шароитларни яратиб берилишини таъкидлади.
Ҳозирча футболчилар олдидаги қарздорликнинг катта қисми узилди. Буёғига ҳам молиявий ҳолат яхшиланиши кутилмоқда. Жамоадан ҳозиргача Фарруҳ Сайфиев, Баҳром Абдурахимов, Дилшод Раҳматуллаев, Акмал Шораҳмедов, Сайфулло Раҳматов, Шаҳбоз Эркинов каби футболчилар тарк этишди.

Селекция ишлари давом этмоқда. Таркибда яна янги футболчилар келиши кутилмоқда. Легионерлар бўйича ҳам селекция олиб борилмоқда. Талабга лойиғини топа олсак, легионер жалб этамиз.
Ҳозирча улар борасида аниқ бир тўхтамга келингани йўқ. Агарда муносиб футболчи бўлса ва келишувга эришсак, унда таркибда яна легионер пайдо бўлиши мумкин.

Рўзиқул Бердиев билан тез орада сайтимизда катта интервью уюштирамиз.

Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди

Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика