UZ

Сўнгги янгиликлар

07:44Суперлига. Бугун 15-тур давом эттирилади  1 07:15Дориевнинг дубли "Сўғдиёна"га "Қўқон-1912" устидан ғалаба тақдим этди, "Сурхон" - "Бухоро" баҳсида эса мухлислар гол кўришмади  0 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" "Ал Ҳилол"ни мағлуб қилиб, ярим финалга йўл олди!  20 01:50Кайл Уокер "Бернли"га ўтишга яқин  2 01:23"Комо" 19 ёшли ҳужумчи учун 14 миллион тўлади  0 00:57Расман: "Ювентус" "Лилль" тарихидаги энг яхши тўпурар билан шартнома имзолади  0 00:40"Манчестер Юнайтед"да 10-рақамнинг эгаси аниқ. У Рэшфорд эмас  2 00:02Иван Бошкович: "Биринчи даврада футболчиларим ўз даражасини намойиш қилди, бироқ бизга омад етишмади"  0 23:43Баҳром Ҳайдаров: "Рақиб жарима майдончаси атрофига борганда футбочлиларимизга совуққонлик ва маҳорат етишмаяпти"  4 23:21Февзи Давлетов: "ОКМК билан баҳсда кўп куч ва эмоция йўқотдик, бу ўйинга кучли руҳлана олмадик"  0 22:57Улуғбек Бакаев: "Бундай иссиқ об-ҳавода дуранг биз учун қониқарли бўлди"  3 22:42"Бешиктош" Иммобиле билан шартномани бекор қилди  3 21:58Суперлига. "Қўқон-1912"нинг ғалабасиз серияси давом этади, бу сафар жамоа Жиззахда "Сўғдиёна"га енгилди  9 21:55Суперлига. "Сурхон" - "Бухоро" учрашувида ғолиб аниқланмади  9 21:15Филиппе Коутиньо расман "Васко да Гама" футболчисига айланди  2

Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи рақам бўлиб ҳаракатланиш ўйиндан аввалги режамиз эди. Бундай қийин учрашувларда энг муҳими натижа" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи рақам бўлиб ҳаракатланиш ўйиндан аввалги режамиз эди. Бундай қийин учрашувларда энг муҳими натижа"

Суперлига 8-туридан ўрин олган "Сурхон" – "Насаф" (0:1) учрашувидан сўнг қаршиликлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди

- Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйинда иккинчи рақам бўлиб ўйнадик, аммо шунга қарамай бугун рақибдан кўпроқ вазият ярата олдик. "Сурхон"га тўпни бериб қўйдик. Муҳими ғалаба эришдик. Ҳар бир очко жуда муҳим ва шу сабабли бугун кўпроқ натижа учун ўйнадик.

- Бугунги учрашувда ҳимоявий услубни танладик деб айтиб ўтдингиз. Бундай услубни ўйин давомида танладингизми ёки учрашув стартидан аввал ҳам "Насаф" ҳимоявий футбол намойиш этишни режа қилганмиди? Бундай услуб сизни қанчалик қониқтирмоқда? Рўзиқул Бердиев ўзи ёқтирган футбол фалсафасидан бироз чекингандек туюлмоқда.

- Ўйиндан аввалги режамиз ҳам шу эди дея оламан. "Сурхон" жамоасининг нималарга қодир эканлигини ўзингиз ҳам яхши биласиз. Рақибимиз тўпга эгалик қилишни яхши кўради. Шунинг учун биз кўпроқ иккинчи рақам бўлиб ҳаракатланиш ва қарши ҳужумларда ўз имкониятларимизни излаш қарорига келдик. Йигитларга кескинроқ ўйнаш кераклиги ва рақибга далилроқ босим ўтказиш кераклигини таъкидлагандим. Тезда қарши ҳужумга ўтишимиз керак эди, аммо баъзи вазиятларда ҳимоядан ҳужумга ўтиш жараёнида камчиликлар кузатилди. Ўйин режамиз ҳам шундай эди. Бизнинг асосий мақсадларимиздан бири рақиб бизнинг жарима майдончамиз ичида вазият яратмаслиги эди. Биз бу вазифани уддалай олдик. Ўйин сўнгидаги вазиятдан ташқари, "Сурхон" бошқа вазиятлар ярата олмади.

- Зафармурод Абдираҳматов бугун захирада қолдирилди. Бунга сабаб нима? У жароҳат олдими ёки ротацияга қул урдингизми?

- Бизда муаммолар кўп. 4та ҳимоячимиз жароҳатланган. Икки нафар марказий ҳимоячимиз "лазарет"да бўлгани сабабли Акмал Мозговойни марказий ҳимояда ўйнатишга мажбур бўлдик. Бу ҳам ўйинимиз сифатига таъсир қилмоқда. Зафармуроднинг бироз бели оғриди. Кеча жамоавий машғулотларга яна қўшилди. Таваккал қилишни истамадик ва у бугун захирада қолди.

- Жароҳатлар кўплиги ва шу сабабли бир нечта муаммолар борлигини айтиб ўтдингиз. Бундай қийин ҳолатдан жамоангиз намойиш этаётган ўйин ва қайд этилаётган натижалардан қанчалик кўнглингиз тўлмоқда?

Ёқотишлар жамоага таъсир ўтказиши аниқ. ОКМКга қарши кечга учрашувда барчаси яхши эди. Сабаби Алибек Давронов майдонда эди. Давронов жароҳат олганидан сўнг марказий ҳимоямиз оқсамоқда. Акмал Мозговойнинг ўзининг позицияси бор. Лекин шунга қарамай, Мозговой юклатилган вазифани бажариб бермоқда. Уни мажбуран марказий ҳимояда ўйнатяпмиз.

- "Насаф" жамоаси мавсум аввалида уч нафар ҳужумчини ўз сафига қўшиб олди: Зоран Марушич, Виктор да Сильва ва Бобир Абдиҳолиқовлар "Насаф" ҳар бир учрашувда етарлича вазиятлар яратмоқда, аммо реализация жуда ёмон. Ҳозирги таркибдаги уч нафар ҳужумчидан қанчалик кўнглингиз тўлмоқда? Масалан ўтган мавсум ҳужумчи танлашда хатога йўл қўйганингизни тан олган эдингиз.

- Мени қониқтирмаётган ҳужумчилар захирада ўтирибди. Зоран Марушичнинг қолган ҳужумчиларга қараганда фойдаси кўпроқ тегмоқда. Шу сабабли у асосий таркибдан жой олмоқда.




Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика