UZ

Сўнгги янгиликлар

10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  0 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  0 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  2 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  14 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  3 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  17 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  6 02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  11 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  4 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  6 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0 00:51Отабек Шукуров: "Йиғин бошлангандан кейин 4 кун мобайнида мураббийлар Мисрнинг қандай ўйнашини уқтириб борди"  6 00:23Элдор Шомуродов: "Замонавий футболда барчасига тайёр туриш керак"  8 00:10Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин стратегия тузилган ва биз буни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  18

Рўзиқул Бердиев: "Ҳужумда маҳорат етишмаяпти" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Ҳужумда маҳорат етишмаяпти"

"Насаф" ҳамда "Қизилқум" ўртасидаги Суперлиганинг 17-тур ўйинидан (0:0) сўнг мезбон жамоа устози Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Рўзиқул Бердиев: "Натижа биз кутгандек бўлмади. Рақиб яхши ҳимояланди. Рақиб ҳимоясини ёриб ўтишга деярли имконият топа олмадик. Баъзи вазиятларда омад етишмади, тўп тўсинга тегди, дарвозабон сейв ижро этди. Натижа - қониқарсиз. Кейинги баҳсга бугундан тайёргарлик кўришни бошладик".

- Жамоа нега очколарни йўқотяпти? Бу руҳий ҳолатга боғлиқми ёки ички муҳит ёмонми?

- Ҳар бир баҳсда ғалаба учун майдонга тушамиз. Ички муҳитда муаммолар йўқ. Шошасиз, ўйинингиз чиқмайди ва бу руҳиятга таъсир қилади. Асосий сабаблардан бири - ҳужумда маҳорат етишмаяпти.

- Легионерлар олганмиз. Турдан-турга уларнинг ўйинида ижобий ўзгариш бўлиши керак. Қачонгача уларнинг кўникишини кутамиз?

- Буни устида кўп ишлаяпмиз. Уларни жамоа яхши қабул қилди. Бироқ ҳозирча ҳужумда маҳорат етишмаяпти.

- Олдинда Суперкубок баҳси бор. Бу учрашув осон кечмаслги аниқ.

- Бу нафақат биз, балки рақиб учун ҳам осон бўлмайди. Сўнгги натижаларга қарайдиган бўлсак, уларга қарши баҳсларда яхши ҳаракат қиляпмиз. Натижа ижобий бўлади деб ўйлайман.


Рейтинг: -27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика