UZ

Сўнгги янгиликлар

23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  0 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  2 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  18 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  4 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  4 18:30Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойга ютқазди  7 18:13"Андижон" Хомяков билан боғлиқ вазият юзасидан расмий изоҳ берди  5

Рўзиқул Бердиев: "Ҳали ҳаммаси ўз қўлимизда" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Ҳали ҳаммаси ўз қўлимизда"

Coca-Cola Суперлигасининг 23-туридан ўрин олган "Насаф" - "Бунёдкор" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Жуда аламли ўйин бўлди. Ғалабага жуда яқин эдик, 11 метрлик нуқтадан гол ура олмадик. Кўплаб вазиятларга эга бўлган бўлсак ҳам, улардан унумли фойдалана олмадик. Ўзи охирги ўйинларда биз биринчи бўлимни суст ўтказаяпмиз. Масалан АГМК ва "Қизилқум"га қарши ўйинларда ҳам шу холат кузатилди. Ўзи бугун "Бунёдкор" жамоаси чуқур ҳимояланди ва қарши ҳужумларда фаоллик кўрсатишга ҳаракат қилди. Рақибларни ҳам тушуниш керак, кўп жамоалар бизни очко йўқотишимиз учун ҳаракат қилаяпти. Мавсум охирлаб бораяпти, ҳар бир очко қимматли. Бугун биз 2 очко йўқотдик. Ҳали ҳаммаси ўз қўлимизда. Албатта ишлашдан тўхтамаймиз ва мавсум якунида насиб бўлса мақсадга эришамиз.

- Иккинчи бўлимдаги ўйинни биринчи бўлимда ҳам кўрсатса бўлмайдими? Қачонгача биз "Насаф"нинг ўйинини юрак ҳовучлаб кўрамиз?

- Бу футбол ва ҳеч ким чемпионликни осонликча бериб қўймайди. Бу йўлда баъзан юрак касал бўлади, баъзида асаб кетади. Астойдил ҳаракатда бўламиз. Имкониятимиз яхши ва охиригача курашиш лозим.

- Бугун 2 нафар легионер хизматидан фойдаланмадингиз. Улар бўйича бошқа режаларингиз борми?

- Бошқа режаларимиз ҳам бор. Аммо улар қарши ҳужумда яхши ҳаракат қилишади. Ҳозир бизга қарши жамоалар бўш худудлар қолдиришмаяпти. Шу сабабдан ҳам қанотлардан узатма билан ўйнашга ҳаракат қилаяпмиз. Бугунги ўйиндан келиб чиқиб услубга мос футболчиларни майдонга туширдик.

- Хусайин Норчаевнинг алмаштирилиши мажбурий бўлдими?

- Ҳа, у елкасидан жароҳат олди. Ҳозир шифокорлар билан гаплашдим, ҳаммаси жойида. Кейинги ўйингача тайёр бўлади деб умид қиламиз.

- 30-октябрь куни кубок финалида "Навбаҳор" билан ўйнайсизлар. Бу ўйин ҳақида фикрингиз қандай?

- Албатта, биз финалга қадар йўлни бежизга босиб ўтмадик. Яна бир бор кубокни ютишни мақсад қилганмиз ва бунга астойдил ҳаракат қиламиз.

- Пенальтини Маркодан бошқаси тепганида уриши мумкинмиди?

- Бизда пенальтиларни кўпроқ Норчаев амалга оширарди. Сўнги дақиқаларда у майдонда йўқ бўлгани боис Марко масъулиятни зиммасига олди. Гол бўлмагани учун уни айблаш тўғри эмас.

- "Навбаҳор" ҳам финалда ҳимоявий ўйин таклиф этиши мумкинми?

- "Навбаҳор"да кучли ва тажрибали футболчилар бор. Улар позицион ва қарши ҳужумларда жуда яхши ўйнашади.

- Демак, финалда очиқ футбол кўришимиз мумкинми?

- Финалга жамоаларнинг қандай холатда етиб келишига боғлиқ. Ҳар доим финалларда натижа биринчи ўйинда туради.

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика