UZ

Сўнгги янгиликлар

01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  0 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  0 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  2 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  5 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:23ЖЧ-2026 саралаши. Болгария - Испания, Словакия - Германия ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  6 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  4 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0

Рўзиқул Бердиев: "Эртага ким руҳан кучли бўлса ўша ютади" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Эртага ким руҳан кучли бўлса ўша ютади"

Ўзбекистон суперкубоги олдидан ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди.

"Эртанги ўйинга футболчиларни ҳам руҳан, ҳам жисмонан яхши тайёрладик. Ўзбекистон суперкубогида биринчи маротаба ўйнамоқдамиз. Ушбу кичик трофей жамоамиз учун муҳим. Чунки ушбу своринни қўлга киритган жамоа бутун мавсум давомида яхши кайфиятда бўлади. Биз эртанга ўйинга шунчаки ОЧЛга тайёргарлик сифатида қарамаяпмиз. Ҳозир бор диққат-эътиборимизни суперкубокка қаратилган. Бу биз учун жуда муҳим. "Пахтакор" ҳар қандай ҳолатда ҳам кучсизланиб қолмайди. Улар таркибида маҳоратли ва истеъдодли футболчилар кўп. Биз ҳам ўз ўрнида ёшларга имконият қаратамиз. Таркибимизда 1997-1998 йилда туғилган бир қанча иқтидор соҳиблари бор", - деди Рўзиқул Бердиев. 


- "Пахтакор" "Насаф"га қарши алоҳида тайёргарлик кўрганини айтди. Сизлар ҳам уларни яхшилаб ўрганиб чиқдингларми?

- Ҳа албатта. Биз ҳам уларни жуда синчиклаб ўрганиб чиқдик.

- "Пахтакор" ҳақида нима дея оласиз? Уларни бир қатор етакчи футболчилар тарк этишди...

- Биз айни пайтда "Пахтакор" билан бир хил ҳолатдамиз. Бу ҳолат эса суперкубок олдидан жамоалар имкониятларини тенглаштиради. Эртага ким руҳий томонлама яхши тайёр бўлса ўша ғалаба қозонади деб ўйлайман.

- "Насаф"да ҳужумчи муаммоси борлигини ўзингиз ҳам жуда кўп таъкидлаб келдингиз. Аммо янги мавсум олдидан янги ҳужумчи таркибга жалб этилгани йўқ. Буни қандай изоҳлайсиз?

- Биз ўзимизга керакли бўлган футболчиларга қулай таклифлар билан чиққандик.  Бироқ улар таркибимизга келиб қўшилишни исташмади. Биз истаган кучли легионер ҳужумчини олишга шароитимиз йўл қўймайди. Янги мавсум олдидан фақат чемпионат учун янги ҳужумчи қўшиб олишимиз мумкин. ОЧЛ учун заявка муддати якунлади. Клуб ҳомийси жамоамизни ташлаб қўйгани йўқ. Аммо бизни эркалатиб ҳам қўйишмаяпти. Қўл остимиздаги мавжуд футболчилар билан яхши натижаларга эришишга ҳаракат қиламиз.


- Артур Геворкян: Жамоамиз сафига ёшлар жамоамиздан келиб қўшилган футболчиларнинг барчаси катта иқтидор соҳиблари. Улар машғулотларда жуда катта куч ва иштиёқ билан шуғулланишмоқда. Ўйлайманки, тез орада бу футболчилар юқори даражага чиқишади. Албатта ўз устиларида тинмай ишлашлари зарур. Биз эртага мухлисларимизга ғалаба ва янги совринни тақдим этишни истаймиз. Мақсадимиз мавсумни соврин билан бошлаш.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика