UZ

Сўнгги янгиликлар

01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  13 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  3 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  29 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  162 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4

Рўзиқул Бердиев: "Бугунги кун футболида жамоалар ҳимоявий ўйнамоқда" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Бугунги кун футболида жамоалар ҳимоявий ўйнамоқда"

Coca Cola Суперлигасининг 20-туридан ўрин олган "Олимпик" — "Насаф" (1:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз...

- Бугун очиқ ўйин гувоҳига айландик. “Олимпик” йўқотишларга қарамасдан яхши ўйин намойиш этди. Иккала жамоа ҳам очиқ ўйин кўрсатгани учун кўп ҳужум содир этилди. Биз ўз вазиятларимиздан унумли фойдаландик ва ғалаба қозондик.

- Ҳисоб 2:1 кўринишини олгач, жамоа бешта ҳимоячи билан ўйнади ва ўз аҳволини бироз қийинлаштириб юборгандек туюлди. “Олимпик” ҳисобни тенглаштиришга ҳам яқин келди. Бу қарор қанчалик тўғри бўлди деб ўйлайсиз?

- Иккинчи бўлимни секин бошладик, бироз бўшашдик. Рақиб эса яхши ҳужум қилди ва гол урди. Шунинг учун ҳимояда жипслашиб ўйнашимиз керак эди. Схема ўйиндан олдин режамизда бор эди. Биз бу тактикада ҳам яхши ўйнаймиз. Рақиб ҳужум қилганида, ушбу тактикани қўлладик. Бу ҳолатда ҳам яхши ҳужумлар ташкил қилдик, учта вазият содир этилди ва уларнинг биридан унумли фойдаландик. Шогирдларимга танаффус вақтида бўшашмасликларини айтгандим.

- Қарши ҳужумлар пайтида стандарт вазиятларда Ҳусниддин Алиқувловдан сўнг Алибек Давронов бош билан жуда зўр ўйнай олишини исботлади. Бироқ у бугунги баҳсда иштирок этмади. Футболчиларни ФИФА кунлари бўлмаган вақтда олиб кетилишига қандай қарайсиз?

- Замонавий футболда стандартдан фойдаланиш жуда муҳим ҳисобланади. Жуда кўп ўйинда стандартдан фойдаланиш заруратга айланди. Бугунги кун футболида жамоалар, асосан, ҳимоявий ўйин кўрсатишни бошламоқда. Шунинг учун стандарт вазиятлар жуда муҳим бўлиб қолди. Алибек иккинчи қаватда жуда яхши ўйин кўрсата олади. Бу биз учун катта йўқотиш эди. шунга қарамай, бошқа услубда ҳам ўйнай оламиз. Биз бешта ҳимоячи билан ҳам яхши ўйин кўрсата оламиз. “Ал Файсали”га қарши баҳсда ҳисоб 1:0 пайти ушбу услубда яхши ўйин кўрсатгандик.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика