UZ

Сўнгги янгиликлар

00:30"Ал Насср" Роналду билан шартномани узайтириш арафасида  0 23:55ЕЧЛ. "Реал Мадрид" жавоб ўйинида "Арсенал"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  118 23:52Эрон. "Истиқлол" "Гол Гоҳар" билан дуранг ўйнади. Машарипов тўлиқ ҳаракат қилди  0 23:19ЕЧЛ. "Интер" - "Бавария" (онлайн ҳисоб)  9 23:00Де Брюйнега МЛСнинг қайси клуби жиддий қизиқиш билдираётгани маълум  0 22:30"Реал" ўйинчиларининг маошлари маълум бўлди. Энг юқори маош Мбаппега тегишли  3 22:01Серхио Рамос: "Чемпионлар Лигаси кечасида "Реал Мадрид" қандай жамоа эканлигини ҳамма билади"  8 21:40Россия кубоги. "Динамо" – ЦСКА. Файзуллаев асосий таркибда!  3 21:25"Манчестер Сити" 150 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  8 21:05"Милан" Кайл Уокерни олиб қолиш ниятида эмас  3 20:45"Лион"га қарши ўйинда Онана дарвозани қўриқлайди  4 20:23Жошуа Зиркзе учун мавсум якунланди  0 19:55Ўзбекистон Кубоги. "Динамо" бир киши кам бўлиб қолган "Лочин"ни мағлубиятга учратди  12 19:09"Ал Насср" Мойсес Кайседога қизиқиш билдирмоқда. "Челси" ярим ҳимоячиси 100 миллион фунтдан кўпроққа баҳоланмоқда  1 18:25Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" меҳмонда "Арал"ни йирик ҳисобда таслим қилди  7

Рўзиқул Бердиев: "Бугунги кун футболида жамоалар ҳимоявий ўйнамоқда" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Бугунги кун футболида жамоалар ҳимоявий ўйнамоқда"

Coca Cola Суперлигасининг 20-туридан ўрин олган "Олимпик" — "Насаф" (1:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз...

- Бугун очиқ ўйин гувоҳига айландик. “Олимпик” йўқотишларга қарамасдан яхши ўйин намойиш этди. Иккала жамоа ҳам очиқ ўйин кўрсатгани учун кўп ҳужум содир этилди. Биз ўз вазиятларимиздан унумли фойдаландик ва ғалаба қозондик.

- Ҳисоб 2:1 кўринишини олгач, жамоа бешта ҳимоячи билан ўйнади ва ўз аҳволини бироз қийинлаштириб юборгандек туюлди. “Олимпик” ҳисобни тенглаштиришга ҳам яқин келди. Бу қарор қанчалик тўғри бўлди деб ўйлайсиз?

- Иккинчи бўлимни секин бошладик, бироз бўшашдик. Рақиб эса яхши ҳужум қилди ва гол урди. Шунинг учун ҳимояда жипслашиб ўйнашимиз керак эди. Схема ўйиндан олдин режамизда бор эди. Биз бу тактикада ҳам яхши ўйнаймиз. Рақиб ҳужум қилганида, ушбу тактикани қўлладик. Бу ҳолатда ҳам яхши ҳужумлар ташкил қилдик, учта вазият содир этилди ва уларнинг биридан унумли фойдаландик. Шогирдларимга танаффус вақтида бўшашмасликларини айтгандим.

- Қарши ҳужумлар пайтида стандарт вазиятларда Ҳусниддин Алиқувловдан сўнг Алибек Давронов бош билан жуда зўр ўйнай олишини исботлади. Бироқ у бугунги баҳсда иштирок этмади. Футболчиларни ФИФА кунлари бўлмаган вақтда олиб кетилишига қандай қарайсиз?

- Замонавий футболда стандартдан фойдаланиш жуда муҳим ҳисобланади. Жуда кўп ўйинда стандартдан фойдаланиш заруратга айланди. Бугунги кун футболида жамоалар, асосан, ҳимоявий ўйин кўрсатишни бошламоқда. Шунинг учун стандарт вазиятлар жуда муҳим бўлиб қолди. Алибек иккинчи қаватда жуда яхши ўйин кўрсата олади. Бу биз учун катта йўқотиш эди. шунга қарамай, бошқа услубда ҳам ўйнай оламиз. Биз бешта ҳимоячи билан ҳам яхши ўйин кўрсата оламиз. “Ал Файсали”га қарши баҳсда ҳисоб 1:0 пайти ушбу услубда яхши ўйин кўрсатгандик.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика