UZ

Сўнгги янгиликлар

13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  1 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  1 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  1 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  3 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  1 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  43 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  11 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  24 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0

Рўзиқул Бердиев: "Бугун водийдан қайтиб, яна водий сари отланадиган бўлдик" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Бугун водийдан қайтиб, яна водий сари отланадиган бўлдик"

Ўзингизга маълум, бугун Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал учрашувлари ўз ниҳоясига етди ва кейинги босқичга чиққан барча жамоаларнинг номлари ҳам аниқ бўлди.

Барча учрашувлар ниҳоясига етганидан сўнг қуръа ташланди ва унинг натижасига кўра жамоамиз яна бир бор водийга сафар қиладиган бўлди. "Аждарлар" Ўзбекистон Кубоги 1/4 финалида Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси меҳмони бўлади. Маросим якунлаганидан сўнг жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиевнинг қуръа натижалари ҳақида фикрлари билан қизиқдик.

“Кеча Андижонда бўлиб ўтган учрашувдан сўнг бугун тушга яқин Қаршига етиб келдик. Кейинги босқичда ўз уйимизда, мухлисларимиз қаршисида ўйнаймиз деб умид қилгандим, лекин қуръа шуни кўрсатдики бугун водийдан қайтган бўлсакда яна водийга кетадиган бўлдик.

Барчага маълум, бу йилги Ўзбекистон кубоги финали Наманганда бўлиб ўтади. Табиийки мезбонлар ҳам шунга яраша ўйин кўрсатади. Ваҳоланки "Навбаҳор" жамоаси ўз уйида яхши футбол намойиш этади. Мухлислар қизиқарли ва шиддатли баҳсга гувоҳи бўлишади деб ўйлайман" — дейди Рўзиқул Бердиев.

Эслатиб ўтамиз, "Навбаҳор" — "Насаф" учрашуви 12 декабрь куни соат 16:00да Намангандаги "Марказий" стадионида бошланади.

Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика