Рўзиқул Бердиев: “Бугун кучли ўйнаб, очко йўқотдик”
14 май 2017 08:15
Янгиликлар
Рўзиқул Бердиев: “Бугун кучли ўйнаб, очко йўқотдик”
“Динамо” жамоасини ҳурмат қилган ҳолда айтаман, бугунги ўйин бизнинг тўлиқ устунлигимизда ўтди. Аммо биринчи бўлиб гол ўтказиб, вазифамизни оғирлаштириб қўйдик. Иккинчи бўлимда футболчиларимизга кўпроқ ҳужумга эътибор қаратишлари ҳақида кўрсатма бердик. Бунинг уддасидан ҳам чиқдик. Афсуски яратилган кўплаб вазиятлардан фойдалана олмадик, фақат бир вазиятни голга айлантира олдик. Бугун биз ғалаба учун ўйнаган эдик, бугун икки очко йўқотдик. Биз учун ҳисоб қониқарсиз бўлди. Бугун омад биздан юз ўгирди. Кейинги ўйинларда вазиятларни голга айлантиришда оқсаяпмиз, бу камчилигимизни бартараф этмасак, оқибати яхши бўлмайди. Бу камчилик устида энди жиддий ишлаймиз.
Бу йилги чемпионатда яхши ўйин намойиш этиб, очколарни йўқотаяпмиз. Бошқа жамоалар иштирокига тўхталадиган бўлсам, жорий мавсум қизиқарли бўлаяпти. Ҳаттоки етакчи жамоаларнинг очко йўқотиши оддий ҳол бўлиб қолди. Бу етакчи жамоаларнинг кучсизланди дегани эмас, балки бу йил кўплаб жамоаларга эътибор кучайди. Яъни аввалги чемпионатларда ўртача иштирок этиб келаётган клублар энди кучая бошлашди. Бу албатта чемпионатимиз қизиқарли ўтишига туртки бўлмоқда.
Фикрлар