UZ

Сўнгги янгиликлар

09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  1 08:43"Ал Иттиҳод" 20 ёшли сербиялик футболчига 21 миллион евро тўлади  1 08:16Суперлига. Бугун Қашқадарё дербиси бўлиб ўтади  0 07:44Криштиану Роналду яна бир совринга эга чиқди  1 01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  6 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  6 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  8 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  64 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  10 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  46

Рўзиқул Бердиев: “Биз дербига эмас, оддий ўйинга тайёргарлик кўрган эдик” Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: “Биз дербига эмас, оддий ўйинга тайёргарлик кўрган эдик”

“Насаф” – “Машъал” учрашуви якунига етгач, жамоамиз устози Рўзиқул Саъдуллаевич ҳам ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- “Машъал” жамоаси билан учрашувимиз доимо кескин бўлади, улар биз билан баҳслашганида жуда катта куч билан ҳаракат қилишади. Бугунги ўйин ҳам шундай бўлди. Бевосита ўйин ҳақида тўхталадиган бўлсам, биз бугун Рашидхоновнинг чиройли голи эвазига ғалабага эришдик. Ўйинчимиз жуда чиройли гол муаллифи бўлди. Рақибга бугун гол уришга умуман имкон бермадик. Учрашувда биз учун бошқа қулай вазиятлар ҳам бўлди. Аммо бу вазиятларни голга айлантира олмадик. Муҳими ғалабага эришдик ва уч очкони қўлга киритдик.

Бугун биз бир неча ўйинчиларимизга дам бердик. Ш.Аъзамовни кичик жароҳати борлиги туфайли таваккал қилишни ҳоҳламадик. Қолаверса у мунтазам ўйинларимизда иштирок этиб келаётганди. Бугун яна Ш.Эркиновни майдонга туширмасдан Б.Абдухолиқов хизматидан фойдаландик. Бунга сабаб, ўйинда “Машъал” жамоаси ҳимоячиларини шошириб қўядиган тезкор ҳужумчи керак эди.

Рақибимиз бизга нисбатан бугун қўполроқ ҳаракат қилди. Балки улар ўз олдиларига қўйилган вазифадан келиб чиқиб, шундай ҳаракат қилишгандир.  Аммо бундай қўпол ҳаракатлар рақиб жамоа ўйинчилари учун ёмон оқибатларни келтириб чиқариши мумкин.

Дерби? Биз дербига эмас, оддий ўйинга тайёргарлик кўрган эдик. Мақсадимиз ғалаба қозониш эди. Буни йигитларимиз уддасидан чиқишди. Бугун жамоамиз ўзининг яна бир мазмунли ўйинини намойиш этди. Шахсан бундан мамнунман.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика