UZ

Сўнгги янгиликлар

09:45Тиаго Силва янги жамоаси билан шартнома имзолади  0 09:19Мбаппенинг «Боруссия»га қарши учрашувдаги ҳаракатлари 2 баҳога лойиқ кўрилди  11 08:53Месси ХХI асрда ушбу натижага эришган биринчи футболчига айланди  6 08:26Луис Энрике ПСЖнинг EЧЛдан чиқиб кетишига муносабат билдирди  15 08:00ПСЖ — «Боруссия» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  12 07:32Эрон чемпионати. Остон рамзийдан жой олди, Машариповчи?  4 07:07Аббосбек Файзуллаев РПЛ рамзий терма жамоасидан ўрин олди  5 06:20Чемпионлар лигаси 1/2 финал. ПСЖ - "Боруссия Д" 0:1  2 06:127та гол урилган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 01:53ЕЧЛ. "Боруссия" жавоб ўйинида ҳам ПСЖни мағлуб этиб, дастлабки финалчига айланди  94 01:19Месси тарихда голлар ва ассистлар бўйича пента-трикка эришган биринчи футболчига айланди  43 00:54Агуэро бўлажак АПЛ ғолибини тахмин қилди  3 00:25Испаниялик футболчи юрак хуружига учраган мухлис сабабли ўйинни тўхтатишни сўрагани учун майдондан четлатилди  1 00:06БАА Про лигаси. Эркинов 68 дақиқа ўйнаган баҳсда "Ал Ваҳда" ғалаба қозонди  0 23:48"Ланс" ҳимоячиси ўғрилик қурбони бўлди  2

Рўзиқул Бердиев: "Биринчи бўлим охиридаги хато қимматга тушди" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Биринчи бўлим охиридаги хато қимматга тушди"

Бугун бўлиб ўтган "Металлург" - "Насаф" (2:1) баҳсидан сўнг матбуот анжумани ташкил этилди.

"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев учрашув ҳақидаги фикларини қуйидагича билдирди:   

- "Металлург" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Рақиб ўйинни яхши бошлади ва бизга кўп босим ўтказди. Бўлим ўрталарига келиб ўйинни тенглаштиришга муваффақ бўлдик. Лекин биринчи бўлим охиридаги хато қимматга тушди. Афсуски, мағлубиятга учрадик. Энди хатолардан керакли хулоса чиқариб, навбатдаги баҳсга ҳозирлик кўрамиз. 

- Иккинчи тайм бошида Марко Станоевич алмаштирилишини қандай баҳолайсиз? 

- Станоевич алмаштириб бўлмас футболчи эмас. Ўйлайманки, унинг ўрнида майдонга тушган футболчи Станоевичга қараганда анча яхши ҳаракат қилди.

- Охирги турларда дарвозабонларни тез-тез алмаштиряпсиз? 

- Бизда тенг кучли дарвозабонлар бор. Дарвозабонларимизнинг даражаси бир-бирига яқин. Шу боис навбати билан ўйинга қўйяпмиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика