UZ

Сўнгги янгиликлар

19:45"Ливерпуль" – "Реал": Навбатдаги тўқнашувда омад кимга кулиб боқади?  0 19:23"Ливерпуль" Кевинга қизиқмоқда  0 18:55"Футбол олами". Ҳакамлар VAR'га қулоқ солмай қўйишди  2 18:28Артета Гёкереш сафдан чиққанини маълум қилди  1 18:00Дэвид Бекхэм қиролдан рицарлик унвонини қабул қилиб олди  3 17:38МЮ "Барселона" собиқ футболчиси билан шартнома имзолаши мумкин  0 17:05Неймар Бразилиянинг 2025 йилги сўнгги ўртоқлик ўйинларига чақирилмади  0 16:38Футбол агенти футболчини қурол билан қўрқитди  0 16:10"Локомотив" U-14 Туркиядаги халқаро турнирда чемпион бўлди  2 16:02Ўткир Юсупов тикланиш жараёнини Тошкентда давом эттирмоқда  3 15:49​"Фиорентина" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  0 15:24Хаби Алонсо "Ливерпул"га қарши ўйин олдидан дадил баёнот берди  16 14:58Артета футбол ташкилотларидан "Арсенал" футболчиларини ҳурмат қилишни талаб қилди  5 14:33"Насаф" "Ал Ваҳда"га имкониятни бой берган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 14:09Игорь Сергеев: "Агар сиз ўзингизни ўйлаб ўйнасангиз, ҳеч нарса ўхшамайди"  5

Рўзиқул Бердиев: "Авваллари 2-3 жамоа чемпионлик учун курашарди, ҳозир эса..." Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Авваллари 2-3 жамоа чемпионлик учун курашарди, ҳозир эса..."

Суперлиганинг 3-тури доирасида қолдирилган АГМК — "Насаф" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Чемпионатдаги энг яхши ўйинлардан бири бўлди. Ҳаво иссиқ бўлишига қарамай, иккала жамоа ҳам очиқ ўйин намойиш этди. Вазият ва голларнинг кўп эканлиги фикримнинг исботидир. Биринчи бўлимда тўпни яхши назорат қилдик ва ҳисобда олдинга чиқиб олдик. Иккинчи бўлимнинг тахминан 30 дақиқасини ёмон ўтказдик. Натижада ўз дарвозамиздан иккита тўп ўтказиб юбордик. Иккинчи голни урганимиздан кейин ҳам вазиятлар юзага келтирдик, бироқ рақиб дарвозасини ишғол қилишда оқсадик. АГМК ҳам, биз ҳам икки очкодан йўқотдик. Бу бошқа рақиблар учун қўл келиши мумкин. 

- Ҳақназарийнинг голида марказда катта бўшлиқ юзага келди. Бу кимнинг хатоси?

- Биласиз, марказда Мозговой ва Станоевич ҳаракат қилади. Ўша вазиятда Акмал рақибини ҳимоя қилиб қанотга кетиб қолди, унинг ўрнини бошқа футболчи тўлдириши лозим эди. Эронлик футболчи эътибордан четда қолди ҳамда у ўз имкониятидан унумли фойдаланди. Бу ўйинчиларимизнинг позицион хатоси саналади. 

- ФИФА кунларидан сўнг "Насаф" икки ўйинда икки очко жамғарди. Бу йўқотишми?

- Бу биз учун йўқотиш, лекин ҳар бир ўйинга максимал тайёргарлик кўришга ҳаракат қиламиз. Аммо тўрт очконинг бой берилиши жуда катта йўқотиш ҳисобланади. 

- Чемпионатнинг деярли ярми ортда қолди. Жорий мавсумда чемпионликка даъвогарлик қила оладиган жамоалар сони нечта улар қайсилар деб ўйлайсиз?

- Аввалги мавсумларда икки-уч жамоа чемпионлик учун курашган бўлса, жорий мавсум 6-7 жамоа ғолиблик учун беллашади. Сабаби кўпгина жамоаларнинг даражасига бир-бирига тенглашиб олди.

- Ўтган мавсум "Насаф" Ўзбекистон кубоги доирасида АГМКни мағлубиятга учратганди. Бироқ Суперлигадаги икки баҳс ҳам дуранг билан якунланган. Бу жамоалар кучи тенглигидан далолатми?

- Эҳтимол, кучлар тенглигидандир, кубок ўйинида ҳал қилувчи голга қадар ўйнаш керак бўлади. Бу ҳақда шогирдларимга кўрсатмалар берилганди. Иккала жамоа ҳам бир-бирини мағлуб этолмаганди. Лекин бугунги баҳсда бизнинг жамоа ғалабага яқинроқ келганди. Биринчи бўлимдаги ўйинимизни иккинчи таймда ҳам кўрсатганимизда, ҳисоб бошқача кўриниш олиши мумкин эди. Балки бу чарчоқ аломатидандир. Танаффусда йигитларга кўрсатмалар берилганди, барибир иккинчи бўлимни яхши бошламадик. 

- "Насаф" клубида қарздорлик борми? Шундай хабарлар тарқалгандики, ҳамон жамоанинг молиявий аҳволи яхши эмас.

- Қархдорлик бор, лекин кўп эмас. Сўнгги вақтларда раҳбарият бунга жиддий ёндашмоқда ҳамда қарзларни секин-секин узмоқда. Жамоа бу ҳақда ўйламасдан, ҳар бир баҳсда ўз ўйинини кўрсатишга ҳаракат қилмоқда.

Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика