UZ

Сўнгги янгиликлар

14:58Артета футбол ташкилотларидан "Арсенал" футболчиларини ҳурмат қилишни талаб қилди  0 14:33"Насаф" "Ал Ваҳда"га имкониятни бой берган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 14:09Игорь Сергеев: "Агар сиз ўзингизни ўйлаб ўйнасангиз, ҳеч нарса ўхшамайди"  4 13:48Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Жаҳон чемпионатида Англия ва Франция иштирокидаги ўйинларда ишлайди  2 13:25U-17 Жаҳон чемпионати. Парагвай – Ўзбекистон учрашувида ишлайдиган ҳакамлар маълум  1 13:02Суперлига сўнгги тури ва плей-офф саналарига ойдинлик киритилди  4 12:42Голларга бой ўтган "Пахтакор" – "Бунёдкор" тўқнашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 12:18Суперлига. 28-тур учрашувларини бошқариб борувчи ҳакамлар эълон қилинди  4 11:50Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ 10 ноябрь куни сафарга отланади  13 11:44U-17 ЖЧ старт олди. ОКда чорак финалда қолиб кетган Япония Африка чемпиони Марокашни таслим қилди, ўзбек ҳаками бошқарган ўйинда Месси ватандошлари ғолиб  5 11:35Суннатуллоҳ Ҳамиджонов: "Насиб қилса, Баҳрайндан уч очко билан қайтамиз"  5 10:40"Бунёдкор-2011" халқаро турнирда совриндорга айланди  3 10:09"Эльче" — тарихда "Барселона"дан кўпроқ тўп назоратига эга бўлган илк янги жамоа  2 09:55Венсан Компани: "Олдимизда Чемпионлар Лигасининг фаворитларидан бири билан синов турибди"  0 09:35Легионерларимиз. Умарали Раҳмоналиев тўлиқ ўйнаган баҳсда "Сабаҳ" ғалаба қозонди  1

Рўзиқул Бердиев: "Агар терма жамоа режаларини бузиб қўймаса футболчиларимизни "Бунёдкор" билан ўйин учун сўраб турамиз" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Агар терма жамоа режаларини бузиб қўймаса футболчиларимизни "Бунёдкор" билан ўйин учун сўраб турамиз"

Тунда "Championat.asia"да Нодирхўжа Юлдашевнинг мақоласи чоп этилган эди.

Рўзиқул Бердиев ва Славча Войнескининг ЎФАга "айта олмаётган" гаплари!

Ана шу мақола юзасидан "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев билан боғландик ва унинг фикрлари билан қизиқдик. Қуйида "аждарлар" устозининг юқоридаги мавзу ҳақида билдирган фикрларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

"Биз Тимур Кападзе (Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи) билан ҳамиша алоқадамиз ва ўзаро гаплашиб турибмиз. У мендан ўйинчилар ҳақида сўрайди, мен унинг режалари ҳақида сўраб тураман. Муҳим ўйинлар деб футболчиларни йиғаётгани учун биз йигитларни юборяпмиз. Лекин, Кападзедан ҳеч бўлмаса "Бунёдкор" билан ўйинга футболчиларимизни беришини сўрадим.

Биз тарафдан мени ҳам, клубни ҳам позицияси - терма жамоаларни ҳурмат қилиш ва уларни режасига қараб иш тутишимиз керак. Терма жамоалар мураббийи шундай режа қилган бўлса, биз бунга қарши чиқмаймиз, фақатгина маслаҳатлашишимиз мумкин. U-23 терма жамоасига чақирилган ўйинчиларимизни эртага бошланадиган йиғинга юборамиз. "Насаф"нинг "Бунёдкор"га қарши ўйини арафасида эса уларни ҳеч бўлмаса ўйинга олишни маслаҳатлашиб кўрамиз. Фақат бу нарса Кападзенинг режаларини бузмасагина амалга ошиши мумкин, чунки биз терма жамоалар ва уларнинг мураббийларини ҳурмат қиламиз.

Бизни позициямиз қайси терма жамоага керак бўлса ўйинчиларимизни юборамиз, гарчи ўзимиз қийин вазиятга тушиб қолишимиз мумкин бўлса ҳам. Яна бир марта такрорлайман, шогирдларимни "Бунёдкор" билан ўйинга олишимиз олимпия терма жамоасининг режаларини бузиб қўймаса амалга ошиши мумкин. Балки, улар йиғин давомида ўртоқлик ўйинлари режалаштирган бўлиши мумкин. Ҳаммасини Тошкентдаги ўйинимизга яқин бафуржа маслаҳат қиламиз".


Қаршининг "Насаф" жамоаси Суперлига 10-тури доирасида "Бунёдкор"га қарши баҳсни 24 май, сешанба куни "Бунёдкор" стадионида ўтказади. 11-тур беллашувини эса 28 май, шанба куни ўз майдонида "Динамо"га қарши ўтказади.





Муаллиф : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика