UZ

Сўнгги янгиликлар

10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  0 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  2 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  7 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  11 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  9 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  54 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  8 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  5 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  3 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  4 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  10

Рўзимбой Аҳмедов: "Хоразм" Суперлигада рақибларига "бош оғриқ" бўла олади" Янгиликлар

Рўзимбой Аҳмедов: "Хоразм" Суперлигада рақибларига "бош оғриқ" бўла олади"

"Хоразм" жамоаси Тошкентда Суперлигага тайёргарликни давом эттирмоқда.

Узоқ танаффусдан сўнг элитада қатнашадиган жамоа машғулот ва назорат учрашувлари орқали ҳозирликни маромига етказишга ҳаракат қилмоқда. Кеча пойтахт йиғини доирасида "Қизилқум" билан назорат учрашувда куч синашди. Учрашувдан сўнг "Хоразм" бош директори Рўзимбой Аҳмедовга бир нечта саволлар билан юзландик. 

- "Хоразм"нинг Суперлигада иштирок этиши аниқ бўлгач тайёргарлик режаларига ўзгартириш киритилдими?

- Тўғрисини айтганда ўтган мавсум тугаганидан сўнг Про лигада олдимизга Суперлигага чиқиш вазифасини қўйган ҳолда тайёргарликни бошлаган эдик. Лекин вазият ўзгариб кетиб диққат марказида Суперлига масаласи кўтарилгач қайси лигада қатнашишимиз аниқ эмасди. Бу нарсага аниқлик киритилгач режаларимизга тезда ўзгартириш киритдик. Селекция ишлари яна кучайтирилмоқда. Умид қиламанки, Суперлига стартига қадар таркибимизни ва тайёргарлигимизни максимал даражага келтириб оламиз. 

- "Хоразм" элитада кучли жамоалар билан рақобат қилишига тўғри келади. Жамоа мана шу паллага ўзини ҳозирлаб боряптими?

- Раҳбарият, мураббийлар штаби буни тушуниб турибди. Бу йил Ҳаким Фузайлов бошчилигидаги тажрибали мураббийлар штабига ишонч билдирдик. Рақобатбардош жамоа шакллантиришимизга ишонаман. Биринчи йил осон бўлмаслиги аниқ. "Хоразм" Суперлига жамоаларига ёқимли "бош оғриқ" бўла олади. 

- "Хоразм" уй учрашувларини қаерда ўтказади ва ўз майдонига қачон қайтиши режалаштирилган?

- Йилнинг бошида ўйинларимизни Тошкент вилоятидаги "Дўстлик" стадионида ўтказиб турамиз. Стадионимизда қурилиш-реконструкция ишлари, майдон чимини алмаштириш жараёнлари бўлиб ўтади. Айниқса майдон чими борасида ишларимиз тез битадиган бўлса уйга эртароқ қайтишимиз ҳам мумкин. 

- Сайтимизда "Хоразм"нинг хорижда ўқув-машғулот йиғинларини олиб бориши ҳақида хабар чиқди...

- Режамиз бўйича 14 февраль куни Анталияга кетишимиз керак. Бу санага қадар таркибимизни тўлиқ аниқлаб олишимиз лозим. 

- "Хоразм" жамоасининг мухлислари бор. Ўз вақтида Суперлигада ўйнаганида стадионларни тўлдиришган. Уларга қандай умид бера оласиз?

- Улардан бизни фақат қўллаб-қувватлашларини сўраб қолардим. Юқорида айтганимдек Тошкентда ўйнаймиз. Бу ўз-ўзидан таъсир қилади. Мухлисларни Тошкентга олиб келишга ҳаракат қиламиз. "Хоразм" учун бу йил ўзгача ва муҳим мавсум бўлишини айта оламан.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика