Рожерс: "Реал" устидан қозонилган ғалаба, "Ливерпуль" футболчиларини афсонага айлантиради"

Aslanov Jasurbek
22 окт 2014, 14:08
"Ливерпуль" бош мураббийи Брендан Рожерс "Реал" қарши Чемпионлар лигаси 3-тур учрашуви ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Ўйин бугун Тошкент вақти билан соат 23:45да бошланади.

"Бундай баҳслар ҳақида йиллаб гапиришади. Ўтган ўйинда Жеррард "Реал" дарвозасига урган икки голи тўғрисида ҳозиргача гапиришяпти. Биз бу учрашувга ҳисобимизда битта дуранг ва ғалаба билан келяпмиз, ўтган мавсумни эслайдиган бўлсак - жамоавий руҳият ва ирода бизни муваффақиятга етказди. Улар бугун бизга ёрдам бериши керак. Агар бугун футболчиларимиз ғалабага эришса, улар афсонага айланишади" - дейди Рожерс.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com