UZ

Сўнгги янгиликлар

23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  2 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  4 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  4 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  33 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  4 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  45 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  3 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  6 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  5 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  14

Рой Кин: "МЮ Роналдуни ҳурмат қилмаяпти" Янгиликлар

Рой Кин: "МЮ Роналдуни ҳурмат қилмаяпти"

"Манчестер Юнайтед" собиқ хавбеки Рой Кин клубнинг Криштиану Роналдуга бўлган муносабатини танқид қилди.

Ҳужумчи АПЛда "Манчестер Сити" билан ўйинда (3:6) захирада ўтирди. Бош мураббий Эрик тен Ҳаг унинг "фаолиятини ҳурмат қилгани учун" майдонга туширмади.

"Юнайтед" Роналдуга ҳурматсизлик қилмоқда. Уни трансфер ойнаси ёпилишидан олдин қўйиб юбориш керак эди.

Бош мураббий уни сақлаб қолмоқчи эканлигини айтди. Майли, ҳужумда турлича вариант бўлиши керак, лекин Роналдуни захира ўриндиғида ўтириши учун қолдириб бўлмайди. У тарихдаги энг буюкларидан бири ва унинг борадиган жойи йўқлигига ишониш – бу бемаънилик. Унда 4-5 та яхши вариант бор эди.

Тен Ҳаг Роналдуга ишонмаяпти. Биз унинг еврокубокларда бир неча ўйин ўтказганини кўрдик холос. Шу кетишда вазият бундан ҳам ёмонроқ бўлади.

Роналдуга 2022 йилги Жаҳон чемпионати мотивация беради, аммо унинг доимо захирада ўтириши яхши эмас. Менимча, "Манчестер Юнайтед" фақат ҳурматсизлик кўрсатмоқда. Уни "Сити"га қарши ўйинда майдонга тушириш керакмиди? Балки!  Ҳисоб 0:4 эканлигини нима фарқи бор? Роналду шунчалик кўп гол урганки, буни ундан яхшироқ уддалаган одам йўқ. Инсонлар прессинг ғоясига берилиб кетишган, лекин сиз шунчаки тўпни керакли жойларга узатсангиз бўлди, Криштиану гол уради", – деди Кин.

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика