Роуз учун курашда бошқа клуб фаворит бўлиб олди

Mirjalol Normatov
21 июл 2019, 14:14
"Тоттенхэм"нинг чап қанот ҳимоячиси Дэнни Роуз ёзда жамоасини ўзгартириши мумкин.

"Football Italia" хабарига кўра, айни дамда "Ювентус" клуби англиялик футболчига жиддий тарзда даъвогарлик қилмоқда. Шунингдек, "Шальке", "Ньюкасл" ва ПСЖ каби клублар унинг хизматларига қизиқишлар билдирмоқда.

Роуз 2007 йилдан буён "Тоттенхэм" таркибида 198 ўйинда қатнашиб, 10 гол урган ва 27 голга ассистентлик қилган. Унинг "шпорлар" билан шартномаси 2021 йилга қадар амал қилади.

Роузнинг трансфер нархи 25 миллион еврога тенг.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Football Italia