UZ

Сўнгги янгиликлар

00:19Кучли бешлик чемпионатларида ким энг кўп маош олмоқда?  0 23:59Испания Кубоги. "Атлетико" - "Барселона". Асосий таркиблар маълум!  7 23:57АПЛ. "Брентфорд" - "Арсенал" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:43Миллатлар лигаси-2026/27. Қуръа ташланди!  7 23:27"Ноттингем"ни бошқаришга рози бўлган мураббий бор  1 22:57Бундеслиганинг январь ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  0 22:43Мбаппе "Реал"нинг навбатдаги учрашувини ўтказиб юбориши мумкин  24 22:20Расман: Раҳим Стерлинг - "Фейеноорд" футболчиси!  3 21:59"Пахтакор" кундаги иккинчи назорат ўйинида дуранг қайд этди  7 21:48"Навбаҳор" Қозоғистоннинг "Актобе" жамоасига қарши назорат ўйинини ўтказди. Нани майдонга тушдими?  2 21:15"Локомотив" Анталияда Грузия жамоасига мағлуб бўлди  2 20:55Майдон ташқарисидаги "Эл Класико": "Реал" ва "Барселона" бир ҳимоячига қизиқмоқда  0 20:31Гвардиола ёзда кетадими? Романо жавоб берди  15 20:04"Барселона" ҳимоячиси 1 йилдан ортиқ вақт депрессия билан курашганини айтди  1 19:37Садриддин Абдуллаев: "Локомотив" — янги жамоа. Ичимдаги "футболчи" ҳиссини енгиб ўта олдим"  1

"Россонери" ҳасрати Янгиликлар

"Россонери" ҳасрати

Футболчилар орасида иримчилари кўп. Ким рақамларнинг бахт келтиришига ишонса, кимлар омадли рақамини ўзи яратади.

Масалан, 1958 йилги мундиалда 17 ёшли Пеле 10-рақамни абадийлаштирди. Орадан 60 йил ўтган бўлса-да, ҳануз асосий юлдузлар мазкур рақамни танлашда давом этяпти. Исталган жамоа тарихига назар солсангиз, бу рақам барча даврларда афсоналарга тегишли бўлган. Келинг, "Милан"ни олайлик.

Сўнгги 35 йилда 10-рақам туширилган қизил-қора либос қуйидаги футболчиларга насиб қилди: 

Рууд Гуллит (1987-1993)

Деян Савичевич (1992 - 1998)

Роберто Баджо (1996)

Звонимир Бобан (1998 - 2001)

Мануэль Руй Кошта (2001 - 2006)

Кларенс Зеедорф (2006 - 2012)

Шундан кейин "россонерилар" осмонини қора булутларидан қоплаганини биласиз. Инқироз ва молиявий фэйр-плей қоидаси жамоа брендига мос юлдузларни харид қилишга имкон бермади. Таркиб йил сайин ўртамиёналашиб борди ва аср бошида халқаро майдонни титратган "қизил-қоралар" учун ЕЧЛ йўлланмаси орзуга айланди.

Бу орада 10-рақамни Гана, Япония ва туркиялик футболчилар елкасида ташиди.

Кевин-Принц Боатенг (2012-14)

Кейсуке Хонда (2014-17)

Ҳакан Чалҳаноглу (2017-21)

Бу учликдан фақат Мёнхенгладбахнинг "Боруссия"сидан харид қилинган Ҳакан Чалҳаноглу нисбатан яхши таассурот қолдирди. 4 йил давомида жамоа учун 172 ўйин ўтказган турк хавбеки жами 80 та голда иштирок этди. Бироқ, Евро-2020'дан кейин Чалҳаноглунинг душман лагерига кўчиб ўтиши аниқлашди. У энди "Интер" футболчиси. Умуман олганда, Ҳаканнинг "Милан"ни тарк этиши ҳақида анчадан бери гапирилади ва бу кутилган воқеа эди. "Россонерилар"ни шокка туширган хабар кейинроқ чиқди: "Милан"да 10-рақамнинг янги соҳиби маълум.

Ҳа, футбол тарихидаги энг совриндор жамоалардан бири асосий рақамни "Реал"нинг захира ўриндиғида ҳам жой тополмаган Браим Абделкадер Диасга бериб юборди. Бу янгилик жамоа мухлиси сифатида аччиғимни чиқаргани рост. Кейин "бошдан дўппини олиб" ўйлаб кўрсам, Андрей Шевченконинг рақами бугун асосий таркибга муқим ўрнашолмаётган Саму Кастильехода, афсонавий Женнароники 21 ёшли Тоналида экан. Сардор эса Романьолли, Паоло эмас. Хуллас, "Милан"нинг шонли тарихи аллақачон тарихда қолиб кетибди. Жамоанинг сўнгги мавсумдаги ўйини ёрқин хотираларни ёдга солган бўлса-да, бу йил яна совринли ўринлардан четда қолиши мумкин. Қанчалик аччиқ бўлмасин, бу ҳақиқат. Ортиқ Кака, Кафу, Инзаги, Мальдини-ю Несталар йўқ. 39 ёшли Златаннинг елкасига осилиб олган Диас, Салемакерс, Крунич-у Калулулар бор холос. Аламли!

P.s. Яхшиям Франко Барези ва Паоло Мальдинининг рақами "музлатилган"...

Муаллиф :
Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика