

"ЦСКА клуби вакиллари ва Россия футбол иттифоқи шу масала бўйича ишлашмоқда. Умид қиламанки, ўртоқлик ўйини янги аренада бўлиб ўтади. Тез кунда биз бу ҳақида аниқ маълумот берамиз", - деди Мутко.
ЦСКА жамоасининг янги уй аренаси қуриб битказилди ва стадион деярли тайёр ҳолатга келган.
Россия - Гана ўртасидаги ўртоқлик беллашуви 6 сентябрь куни ўтказилади.



