Россия Евро-2020 олдидан 4та ўртоқлик учрашуви ўтказади

Aslanov Jasurbek
10 дек 2019, 13:33
Россия терма жамоаси Евро-2020га тайёргарлик жараёнида кимларга қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказиши маълум бўлди.

Бу ҳақда РФИ расмий сайти маълум қилди.

Станислав Черчесов жамоаси 28 март куни Швеция, 31 мартда Молдова ва 2 июнь куни Польша билан ўйнайди. Бу учта учрашув меҳмонда бўлади.

Россия 6 июнь куни Сербияни ўз уйида қабул қилади. Ўйин ўтказиладиган вақт ва стадионлар кейинроқ эълон қилинади.

Россия терма жамоаси Евро-2020да "B" гуруҳидан жой олган. Улар кейинги босқич учун курашда Бельгия, Финляндия ва Дания билан курашишади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: РФс