UZ

Сўнгги янгиликлар

14:00ҚПЛ. Яхшибоев ва Умаров ҳаракат қилаётган "Ордабаси" "Елимай меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 13:55Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Ўзбекистон 2:3 (матнли трансляция)  4 13:44Ўзимизнинг карикатура. Чиқиш эшиклари калити Бабаяннинг қўлида  3 12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  17 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  6 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  5 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  26 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  21 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  11 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  28 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   5 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  1

Роналдунинг ўрнини босадиган 5 футболчи Янгиликлар

Роналдунинг ўрнини босадиган 5 футболчи

Роналдунинг гапларидан кейин, унинг "Бернабеу"даги вақти тугаётгандек кўринмоқда.

У Мадридда 9 мавсум давомида ҳаракат қилди, 450дан кўпроқ гол урди, 4 бора "Олтин тўп"га эга чиқди, 13 та совринли бўлди, шулардан тўрттаси ЕЧЛга тегишли бўлди. Португалиялик футболчини мухлислар Алфредо Ди Стефано ва Рауль каби қадрлашмоқда.

Олдинроқ Роналду жамоадан кетиши мумкинлигини, "Реал"да қолиши сўроқ остида турганлигини ўзи айтиб ўтганди. Агарда у жамоадан кетадиган бўлса, унинг ўрнини кимлар босиши мумкин?

5. ЛОРЕНЦО ИНСИНЬЕ

Ўтган мавсумда ЕЧЛнинг плей-офф босқичида Инсиньенинг "Реал"га урган голини эслайсизми? У марказдан кичик масофани босиб ўтиб, тўпни қабул қилиб олди. Бир қарашдаёқ Наваснинг очиқ томонини кўрди. Тўпни шундай айёрлик билан тепдики, дарвозабон зарбани қайтаришга ожизлик қилди.

Италиялик футболчи "Наполи"нинг муҳим ижрочиларидан бирига айланди. У Саррининг 4-4-2 тактикаси чап қанотининг асосий фигураси бўлди. Мураббий унинг ўнг оёғидан кучли ҳужумлар ташкил этишда фойдаланмоқда.

“Lorenzo II Magnifico” лақабли футболчи универсалликни намойиш қилади ва ҳар қандай чизиқда барқарор ўйин кўрсатади.

26 ёшли плеймайкер ўзининг энг яхши мавсумини ўтказди ва 14тадан гол уриб, шунча голли пас беришни уддалади. Унинг ўйинлари орқали "Наполи" А Серия ғолиби бўлиши мумкин эди.

Албатта, Инсинье "Реал" даражасидаги футболчи деб ҳисобламайди кўпчилик. Агарда бироз "ишлов" берилса, у "Реал"да Роналдунинг ўрнини боса олади.

4. МАРКО АСЕНСИО

"Лос Бланкос"да CR7 ўрнига футболчи бордек.

"Реал" 4 млн евро эвазига шартнома имзолаганида Марко машҳур футболчи эмасди. Энди у жамоанинг энг яхши трансферларидан бири бўлиб турибди. У ҳам жамоадошлари каби қарши ҳужумда яхши ўйнайди. Асенсио тўпни ўзида ушлаб туришни уддалайди ва паслари ҳам анчагина аниқликда бўлади. Унинг узоқдан зарба бериши - энг яхши хусусиятидир.

Марко кўп бора узоқдан урган голлари билан ёдда қолди. 22 ёшли футболчи Россияда ўтадиган ЖЧда Испания термасининг муҳим фигурасидан бирига айланиши кутилмоқда.

У эндигина 22 ёшга кирган бўлса ҳам "галактикос"нинг, дунёнинг энг кучли жамоаларидан бирининг юлдузига айлана олгани қувонарли ҳол.

Марко жуда ёш, ўз ўйинларини ривожлантира олади, унинг иқтидори эса Роналдунинг ўрнини босиш учун етарли бўлиши мумкин. Агарда португалиялик "Реал"дан кетадиган бўлса, Асенсиони унинг ўрнида ўйнатса бўлади.

3. МУҲАММАД САЛОҲ

Шак-шубҳасиз, "Миср қироли" АПЛнинг ўтган мавсумдаги энг ёрқин футболчиси. Перес истади ва бир вақтлар Роналду ҳамда Бэйлни сотиб олди. Энди навбатдаги нишон Салоҳ бўлиб турган бўлса, не ажаб.

Салоҳ ўзининг ажойиб мавсумида 44 бора ўз номини таблога ёздириб қўйди. Голларнинг 32тасини АПЛда киритди ва кўплаб рекордларни янгилаб ташлади. 16 ассистентлик билан ҳам у қандай футболчи эканлигини исботлаб қўйди.

Вазиятларни якунлашда унга етадигани бўлмади. Жуда яхши дриблер ва зарбаси ҳам чиройли. 25 ёшли футболчи PFA ва FWA томонидан энг яхши футболчи деб топилди, Премьер-лиганинг "Олтин бутса"сини қўлга киритди. Шунингдек, "Ливерпуль"да йил футболчиси бўлди. Салоҳ учун ҳар қанча йирик маблағ тўласанг арзийди.

Салоҳ ва Роналду икки ҳил футбол кўрсатадиган футболчилар бўлса ҳам, улар гол уришни севишади. Агарда Роналду кетадиган бўлса, Салоҳнинг "Реал"да унинг ўрнини эгаллаши катта эҳтимол.

2. ЭДЕН АЗАР

Азарнинг "Реал"га ўтиши борасидаги миш-мишлар тарқалганига бир неча йиллар бўлди. Перес уни ўз жамоаси таркибига қўшиб олиш учун анча муддатдан буён ҳаракат қилмоқда.

Азарнинг яхши сифатлари жуда кўп. У ўз мақсадига етишиши учун бир неча футболчиларни алдаб ўта олади. Унда аъло даражадаги дриблинг бор ва қарши ҳужумларга тезкорлик билан ўта олади.

У икки марта АПЛ совринини қўлга киритган ва шу билан у чекланмоқда. Унинг ўйинларини кузатиб, юқори темпда ўйнашини ва бундан-да кўпроқ совринларга лойиқ футболчилигини хулоса қиламиз.

Агарда у "Реал"га ўтиб, Криштианунинг ўрнида ўйнайдиган бўлса, "Олтин тўп" учун асосий даъвогар бўлиб олади. "Қаймоқранглилар"нинг етакчиси бўлишни уддалайди. Дунёнинг энг зўр футболчиларидан бирига айланади. Шак-шубҳасиз, бу трансфер икки томон учун ҳам бир қадам олдинга ташлаш бўлади.

Агарда Азар "Реал"га ўтса, янада хавфлироқ жамоага айланади.

1. НЕЙМАР

Айни дамда жамоага трансфер қилиниши мумкин бўлган асосий номзод бўлиб турибди. Ҳатто уларнинг туғилган куни ҳам бир кунда.

Айни дамда ушбу трансфер "Реал"нинг барча мухлислари учун орзу бўлиб турибди. Бироқ ҳозирда ҳеч нима ҳал бўлмаган ва бразилиялик футболчи учун "Реал" катта маблағ тўлаши, шунингдек, яхшигина маош ҳам бериши керак.

222 миллионлик трансфердан кейин у Париж жамоаси таркибида 28 гол урди ва 18 бора голли пас берди.

Агарда Неймар "Реал"га ўтадиган бўлса, Роналдунинг позициясида ҳаракатланали. У чап қанотда ватандоши Марсело билан биргаликда яхши ҳамкорлик қилади. Унинг трансфери "Реал" учун катта ютуқ бўлади.

"Реал"да пул кўп, Неймар жамоага мос тушади. Аммо барчаси "қироллик клуби"га боғлиқ. Жамоа Роналдунинг ўрнини боса оладиган Неймар учун катта маблағ сарфлайдими? Катта муаммо айнан шунда.

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: -23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика