Роналдунинг "Манчестер Юнайтед"да қолиш-қолмаслик масаласи ҳал бўлди
21 авг 2022 15:38
Янгиликлар
Роналдунинг "Манчестер Юнайтед"да қолиш-қолмаслик масаласи ҳал бўлди
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду инглиз клубида қолади.
Манбанинг хабарига кўра, португалиялик футболчи бундай қарорга "Реал" ярим ҳимоячиси Каземиронинг "қизил иблислар" лагерига ўтгани сабаб бўлган. Эслатиб ўтамиз, Роналду ва Каземиро Испаниянинг "Реал" клубида бирга ўйнаган. Олдинроқ Роналду фаолиятини Дортмунднинг "Боруссия", "Спортинг" ёки "Марсель" клубларидан бирида давом эттириши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
Премьер-лиганинг биринчи турида Роналду "Брайтон"га қарши ўйинда захирадан майдонга тушди. "Брентфорд"га қарши баҳсда эса (0:4) тўлиқ ўйнади, аммо ҳар икки учрашувда ҳам гол ура олмади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар