Роналду "Ювентус"дан "Реал" ярим ҳимоячисини сотиб олишни сўради

Aslanov Jasurbek
15 май 2019, 10:34
"Реал" ярим ҳимоячиси Иско ёзги трансфер ойнасида "Ювентус"га ўтиши мумкин.

Мадридликлар футболчини камида 80 млн. еврога сотмоқчи, Турин клуби эса 60 млн. евродан кўп тўламоқчи эмас. Исконинг ўзи "қаймоқранглилар"ни тарк этмоқчи, "Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан эса бунга тўсқинлик қилмайди. Флорентино Перес катта трансферлар олдидан бу таклифни қабул қилиши мумкин.

Маълумотларга кўра, "Ювентус" етакчиси Криштиану Роналду клуб раҳбариятидан Искони сотиб олишни сўради. Португалияликнинг фикрича, жамоа ярим ҳимоясида фақат Миралем Пьянич юқори савияли.

Жорий мавсум Иско "Реал" сафида 36та учрашувда майдонга тушиб, 6та гол урди ва 1та голли пас берди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Don Balon

Сўнгги янгиликлар

Барча ›