Роналду "Сельта" футболчиларига, "Барселона" уларга мукофот пули ваъда қилгани ҳақида ишора қилди

Aslanov Jasurbek
19 май 2017, 12:52
"Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду "Сельта"га қарши ЛаЛиганинг кўчирилган 21-тур баҳсида рақиб футболчилари билан жанжаллашиб қолди.

Меҳмонда ўйнаган "Қироллик клуби" 4:1 ҳисобида ғалабага эришди. Португалиялик футболчи дубл муаллифига айланди. Роналду вазиятлардан бирида майдон мезбонлари ҳимоячиси Густаво Кабралга шундай деди: "Кўўўп пул, чемодан". Бу билан Роналду, "Барселона" "Сельта"га "Реал"дан очко олишга ёрдам берса, мукофот пулини олишини назарда тутди.

ЛаЛига турнир жадвали билан танишинг.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Gol TV