Роналду: "Саудия Арабистони – Жаҳон чемпионларини мағлуб қилган ягона жамоа. Сўнгги 10-15 йилда бу ерда футбол ўзгарди"

Administrator
2 янв 2023, 22:54
Футболчи Саудия Арабистони футболи ҳақида гапирди.

"Ал-Насср" клуби футболчиси Криштиану Роналду Саудия Арабистони футболи даражаси ўсганини таъкидлади. 

"Кўпчилик инсонлар ўз фикрларини айтишади, аммо уларнинг кўпчилиги футболни умуман тушунишмайди. Бу ерда футбол сўнгги 10-15 йилда ўзгарди. Барча жамоалар жуда яхши тайёрланган, курашишга тайёр. Жаҳон чемпионати ҳақида гапирсак, Саудия Арабистони – чемпионларни мағлубиятга учратган ягона терма жамоа. Буни унутманг.

Жаҳон чемпионатида жуда кўп сюрпризлар бўлди: масалан, Жанубий Кория, Африка жамоалар, Коста-Рика Улар ажойиб ўйин кўрсатишди. Ҳозирги кунда ўйинларда ғалаба қозониш шунчаки бўлмайди", -дейди Криштиану Роналду.

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: "Ал-Насср" клубининг расмий саҳифалари