Роналду ўғли ҳақида: "Унинг салоҳияти бор, аммо баъзан кола ичиб, чипс истеъмол қилади"
28 дек 2020 00:47
Янгиликлар
Роналду ўғли ҳақида: "Унинг салоҳияти бор, аммо баъзан кола ичиб, чипс истеъмол қилади"
"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду тўнғич ўғли, 10 ёшли кичик Криштианунинг келажаги ҳақида гапирди.
"Кўрамиз, у зўр футболчига айлана оладими. Баъзан у кола, газли сув ва чипсларни истеъмол қилади, бу мени безовта қилади. Баъзан югурганидан кейин тикланиш учун муздек сувда чўмилишни айтаман ва у жавоб қайтаради: "Дада, у ер совуқ". Бу оддий ҳол, у атиги 10 ёшда.
Унинг салоҳияти юқори, тезкор, техникаси кучли. Аммо бу ҳозирча ҳеч нарсани англатмайди. Футбол кишидан меҳнат ва фидоийлик талаб қилади. Фарзандим футболчи бўлишини хоҳлайман, аммо уни мажбурламайман. Қайси соҳада бўлса ҳам, энг зўри бўлишини тилайман", – деди португалиялик форвард Globe Soccer Awards мукофотининг тақдирлаш маросимида.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар