UZ

Сўнгги янгиликлар

12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  0 12:19Каннаваро Тошкентда   9 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  14 11:49Келишилган ўйинлар ва ўйинчиларнинг миллионлаб пул тикишлари аниқланди  1 11:23"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак  1 10:46Италия футболининг яна бир афсонасининг ўғли А Серияда дебют қилди  1 10:15Sofascore. Захирадан майдонга тушган Файзуллаев ҳужум чизиғидагилар орасида энг катта баҳо олганлар орасида. Шомуродов эса...  11 09:42Акмал Рустамов: "Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда"  0 08:48Отабек Нарзуллаев: "Битта хато - мағлубиятга олиб келди"  0 08:45Лига 1. Ансу Фатининг дубли "Монако"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  3 08:20Гвардиола афсонавий Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  10 07:50Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Машъал"ни енгди, "Сўғдиёна" эса меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  0 07:41U-20 ЖЧ. Нимчорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  4 02:20А Серия. "Рома" ва "Наполи" ишончли ғалабага эришди, "Ювентус" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади  14 02:14Ла Лига. "Сельта" ва "Атлетико" ўзаро дуранг ўйнади, мадридликлар 40-дақиқада бир киши кам бўлиб қолишди  9

Роналду нафақат футболда, балки "Инстаграм" тарихидаги энг яхшилардан бири Янгиликлар

Роналду нафақат футболда, балки "Инстаграм" тарихидаги энг яхшилардан бири

"Инстаграм" ижтимоий тармоғи тарихидаги энг кўп лайк йиғган 20та постнинг 7таси "Ювентус" супер юлдузи Криштиану Роналдуга тегишли.

2 кун олдин Роналду "Ювентус" формасида илк суратини юклади. Оқ-қора футболка ва "Forza Juve!" сўзи обуначиларни (улар 136 млн. нафар) ақлдан оздирди ва 48 соат ичида бу пост 11,4 млн. лайк йиғди. Бу биз учун фантастикадек кўриниши мумкин, аммо Криштиану бунга ўрганиб қолган. "Инстаграм" тарихидаги энг кўп лайк йиққан постлар орасида Роналдунинг 7та сурати бор экан.


"Инстаграм" тарихидаги энг машҳур 20та пост:


20. Америкалик модел Кайли Женнернинг туғруқдан кейинги илк сурати (9,2 млн. лайк)

19. Криштиану ва Рикарду Куарежма Эронга қарши баҳсдан бир кун олдин (9,3 млн.)


18. Роналду бешинчи Чемпионлар лигаси кубоги билан (9,4 млн.)


17. Кайли Женнер қизининг учинчи сурати (9,5 млн.)

16. Хонанда Селена Гомес Жастин Биберни туғилган куни билан табриклади (9,5 млн.)

15. Роналду ўғлини 8 ёшга киргани билан қутлади (9,6 млн.)


14. Лионель Месси ЖЧ-2018да Нигерия дарвозасига урган голини нишонламоқда (9.8 млн.)

13. Роналду испанларга қарши баҳсда хет-трик қайд этганидан сўнг (9.9 млн.)


12. Рэпер XXXTentacion ўлимидан олдин тармоққа жойлаган сўнгги сурати (10,1 млн.)

11. Бейонсе эгзакларининг илк сурати (10,3 млн.)

10. Актёр Дуэйн "Қоя" Жонсон илк марта қизи Тиана суратини кўрсатди (10,4 млн.)

9. Селена Гомес буйрак трансплантацияси ҳақида айтди (10,6 млн.)

8. Кайли Женнер ҳомиладорлиги ҳақида эълон қилди (10,6 млн.)

7. Роналду ўғли ва севган қизи билан таътилда (11,1 млн.)


6. Бейонсе ҳомиладорлиги ҳақида маълум қилди (11,2 млн.)

5. Роналду қизи туғилганини айтди (11,4 млн.)


4. Роналду "Ювентус"га ўтганини эълон қилди (11,4 млн.)


3. Канадалик хонанда Жастин Бибер модел Хейли Болдуин билан унаштирилганини маълум қилди (12,7 млн.)

2. Кайли Женнер қизининг иккинчи сурати (13 млн.)

1. Кайли Женнер қизининг биринчи сурати (деярли 18 млн.)

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика