

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳали клуб ихтиёрига келгани йўқ. Португалиялик футболчи аллақачон 2 та машғулотни ўтказиб юборган, деб хабар берди The Athletic.
Футболчи ўзининг йўқлигини оилавий шароити билан изоҳлади. Аммо манбанинг маълумотларига кўра, манкунианлар футболчининг клуб қароргоҳига қайтмаслигидан қўрқишни бошлашган.
Олдинроқ Роналду "Челси"га ўтишга қизиқиб қолгани хабар қилинганди.



