Роналду МЮ машғулотларини ўтказиб юбормоқда

Sherzod Nurmatov
5 июл 2022, 21:06
Манкунианлар келажакда португалияликка умид боғлашлари мумкинми ёки йўқ, ҳозирча маълум эмас.

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳали клуб ихтиёрига келгани йўқ. Португалиялик футболчи аллақачон 2 та машғулотни ўтказиб юборган, деб хабар берди The Athletic.

Футболчи ўзининг йўқлигини оилавий шароити билан изоҳлади. Аммо манбанинг маълумотларига кўра, манкунианлар футболчининг клуб қароргоҳига қайтмаслигидан қўрқишни бошлашган.

Олдинроқ Роналду "Челси"га ўтишга қизиқиб қолгани хабар қилинганди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Athletic

Сўнгги янгиликлар

Барча ›