

37 ёшли ҳужумчи трансферга қарши эмаслигини аллақачон маълум қилган. Шу билан бирга, ESPN нашрининг ўз манбаларига таяниб хабар беришича, "Челси" ҳали расмий трансфер таклифи билан чиқиш-чиқмаслиги ҳақида бир қарорга келмаган.
Бундан ташқари, Лондон клуби Роналду иштирокида ҳужум чизиғини кучайтиришига Томас Тухель қаршилик қилмоқда.
Криштиану ўтган мавсумда 39 та ўйинда 24 та гол урган ва 3 та голли узатмани амалга оширган.



