Роналдуда коронавирус аниқланди
13 окт 2020 19:40
Янгиликлар
Роналдуда коронавирус аниқланди
Бу ҳақда Португалия футбол федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Манбага кўра, терма жамоа сардорининг COVID-19'га топширган тест таҳлиллари ижобий натижани берган. Шундай қилиб, 35 ёшли форвард Миллатлар Лигаси 4-тури доирасида ўтадиган Швеция қарши ўйинни ўтказиб юборади.
Қайд этилишича, футболчида касаллик аломатларсиз кечмоқда ва у изоляцияга олинган. Роналдуда инфекция аниқлангани боиc терманинг бошқа аъзолари ҳам қайта тестдан ўтди, аммо уларда вирус аниқланмади.
Аввалроқ, Роналду терма жамоада ўйнаш учун “Ювентус” меҳмонхонасидаги изоляция қоидаларига амал қилмаганди. Италия клубининг 2 ходими коронавирус билан касаллангани туфайли футболчилар икки ҳафталик карантинни ўташлари белгиланганди.
Ўхшаш янгиликлар
21:57
"Ал Насср" ва "Ал Тавун" ўртасидаги 18-тур баҳси учун таркиблар маълум: Роналду асосий таркибда! 0
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди
Фикрлар