Роналду клублар ўртасидаги нечта мусобақада гол урганини биласизми?

23 янв 2020, 08:55
Криштиану гол уришда давом этмоқда.

“Ювентус” Италия Кубоги чорак финалида “Рома”ни 3:1 ҳисобида енгди. Туринликлар сафидаги голлардан бирига Криштиану Роналду муаллифлик қилди. Бу Роналду учун клублар ўртасидаги 15-мусобақада урилган гол ҳисобланади. Роналду клублар ўртасидаги мусобақалардан 17 тасида иштирок этган. У фақат Англия Суперкубоги ва УЕФА Кубогида гол ура олмаган. Қолган барча мусобақаларда эса ўз номини таблога ёздириб қўйишга эришган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Opta