Роналду келганига қарамай, Холанд МЮнинг асосий мақсади бўлиб қолмоқда
01 сен 2021 19:42
Янгиликлар
Роналду келганига қарамай, Холанд МЮнинг асосий мақсади бўлиб қолмоқда
"Манчестер Юнайтед" Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Эрлинг Холандга қизиқиш билдирмоқда.
21 ёшли норвегиялик футболчи Криштиану Роналду сотиб олинганига қарамай, "қизил иблислар"нинг асосий мақсади бўлиб қолмоқда.
Шунингдек, "Манчестер Сити", "Реал", "Бавария" ҳамда ПСЖ Эрлингни қўлга киритмоқчи.
Райола 21 ёшли Норвегия терма жамоаси футболчисининг йилига 50 миллион евро маош олишини, ўзига эса 40 млн олишни хоҳлаётгани айтилганди.
Холандни харид қилиш ҳуқуқи кейинги йили 75 млн еврони ташкил этади ва бу нарх бонуслар ҳисобига 90 млнгача чиқиши мумкин.
Форвард Бундеслиганинг жорий мавсумида 3 та ўйинда 3 та гол урди ҳамда 2 та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар