Роналду кеча Португалиянинг захира футболчилари билан машғулот ўтказишдан бош тортди
08 дек 2022 18:16
Янгиликлар
Роналду кеча Португалиянинг захира футболчилари билан машғулот ўтказишдан бош тортди
Шу сабабли асосий таркиб билан шуғулланди.
Кеча ҳужумчи ЖЧ 1/8 финалидан ўрин олган Швейцарияга қарши ўйинда (6:1) дастлабки дақиқаларданоқ майдонга тушган футболчилар билан машғулот ўтказгани маълум бўлди.
"Marca" хабарига кўра, ушбу ўйиннинг 73-дақиқасида майдонга тушган Роналду учрашувни захира ўриндиғида бошлаган футболчилар билан бирга ишлашдан бош тортган.
Майдонга асосий таркибга киритилган ўйинчилар кеча тренажёр залида машғулот ўтказишди, уларга Роналду ҳам қўшилди. Швейцарияга қарши ўйинни захира ўриндиғида бошлаган футболчилар эса майдонда машқ қилишди.
Роналду захирада қолгани учун Португалия термасини тарк этмоқчи бўлган
Фикрлар