Роналду жаҳон рекордини ўрнатди
15 окт 2025 01:00
Янгиликлар
Криштиану Роналду Жаҳон чемпионати саралаш ўйинларида гол уриш бўйича жаҳон рекордини ўрнатди. Португалия терма жамоасининг 40 ёшли ҳужумчиси ЖЧ саралашидан ўрин олган Венгрияга қарши ўйиннинг 22-дақиқасида ҳисобни тенглаштирди ва биринчи бўлимга қўшимча берилган вақтда жамоасини олдинга олиб чиқди. Бу Роналдунинг ЖЧ саралаш турнирларидаги 40- ва 41-голлари эди.
Шу тариқа, Роналду 2016 йил 6 сентябрдан бери рекорд эгаси бўлиб келаётган гватемаллик Карлос Руисни (39 гол) ортда қолдирди. Маълумот учун, Лионель Мессининг ЖЧ саралашидаги голлари сони 36 тани ташкил қилади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар