Роналду: "Ҳакам Сербия дарвозасига пенальти қўймади"

Aslanov Jasurbek
26 мар 2019, 11:07
Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Сербияга қарши бўлиб ўтган Евро-2020 учрашуви (1:1) ҳақида фикр билдирди.

"Жамоамиз яхши ўйин кўрсатди. Гол уриш учун кўплаб имкониятларга эга бўлдик, бироқ улардан фойдалана олмадик. Уйда ўтказган иккита ўйинимизда дуранг қайд этилди. Бугун Украинага қарши баҳсдагидан яхшироқ ҳаракат қилдик.

Кўп вазиятлар яратдик, ғалаба учун ҳамма нарсани қилдик, аммо 3 очко олишни уддасидан чиқмадик. Ҳакам рақиб дарвозасига пенальти қўймади. Агар барча турнирларда VAR бўлса, нега уни Европа чемпионати саралаш босқичида қўллашмайди? Бу ғалати. Бизга тоза пенальтини беришмади. Рефери 40 метр узоқликдаги ёрдамчиси билан гаплашмай, пенальти белгилаши керак эди" - дейди Роналду.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›