

Шу тариқа, португалиялик ҳужумчи 2023 йилдаги голлар сонини 53 тага етказиб олди. У гол уриш бўйича Килиан Мбаппе ва Харри Кейн ортга қолдиришга эришди. Ҳар икки футболчи жорий йил бошқа майдонга тушмайди. Роналду учун рақиб бўлиши мумкин бўлган Холланднинг ҳисобида эса ҳозирча 50 та гол бор.
Маълумот учун, Роналду жорий мавсум “Ал Насср” сафида Саудия Арабистони чемпионатида 19 та гол ва 9 та голли узатмани амалга оширишга эришди. У ҳар икки кўрсаткич бўйича Саудия лигасида етакчилик қилмоқда.



