Роналду "Эйбар"га қарши баҳсда Ла Лигадаги энг ёмон натижасини такрорлади
03 окт 2016 13:05
Янгиликлар
Роналду "Эйбар"га қарши баҳсда Ла Лигадаги энг ёмон натижасини такрорлади
"Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду учун Испания чемпионатининг жорий мавсум старти омадсиз келди.
6 тур натижаларига кўра у 4 та ўйинда иштирок этди ва бор-йўғи битта гол уришга муваффақ бўлди. Роналду "Қироллик клуби"га ўтганидан бери фақат 2010/11 мавсумдагина 4 та учрашувда 1 та гол урган. Криштиану "Осасуна"га қарши миллий чемпионатнинг 5-тур ўйинида рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Эътиборингизга Роналдунинг мавсум стартидаги биринчи тўртта учрашувда урган голлари сонини тақдим этамиз:
2009/2010 - 5 та гол.
2010/2011 - 1 та гол.
2011/2012 - 4 та гол.
2012/2013 - 2 та гол.
2013/2014 - 2 та гол.
2014/2015 - 9 та гол.
2015/2016 - 5 та гол.
2016/2017 - 1 та гол.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар