Роналду ЧЛ қуръасига тақиб келган тақинчоқларнинг нархини биласизми?
31 авг 2024 17:56
Янгиликлар
Роналду ЧЛ қуръасига тақиб келган тақинчоқларнинг нархини биласизми?
Криштиану Роналду Чемпионлар лигаси қуръа маросимига жуда қиммат тақинчоқлар билан келди.
"Ал Насср"нинг 39 ёшли ҳужумчиси 29 август куни Монакода ўтказилган Чемпионлар лигаси қуръа маросимида қатнашди.
Португалиялик Чемпионлар лигасининг барча даврлардаги тўпурари совринини қабул қилиб олди.
Роналду маросимга бир нечта қимматбаҳо тақинчоқлар билан келди. Унинг қўлидаги Franck Muller Cintree Tourbilon соати 2,2 млн. фунт туради. Пиджакидаги 33 каратли бриллиантга эга тақинчоқнинг нархи 3,8 млн. фунт.
Унинг қулоғидаги Messika So Move Pave зираги 6,5 минг фунт туради.
Шундай қилиб, Криштиану Роналду маросимга 7 млн. евролик тақинчоқлар билан келди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар