Роналду Бадир Ал Мутванинг рекордини такрорлади
13 дек 2022 10:00
Янгиликлар
Роналду Бадир Ал Мутванинг рекордини такрорлади
Криштиану Роналду учун Қатардаги мундиал омадсиз якунланди.
У Марокашга (0:1) қарши чорак финал баҳсида захирадан майдонга тушди. Бу 37 ёшли форварднинг Португалия ТЖ либосидаги 196-ўйини бўлди. У мазкур натижа бўйича терма жамоалар тарихида энг кўп учрашувда қатнашган қувайтлик Бадир Ал Мутва билан тенглашди. Роналду миллий жамоадаги фаолиятини 2003 йил бошлаган ва ҳозиргача 118 та (жаҳон рекорди) гол уришга эришган.
Аввалроқ, форвард 5 та ЖЧда гол урган илк футболчи сифатида рекорд ўрнатганди.
Фикрлар