UZ

Сўнгги янгиликлар

10:00Даврон Файзиев "Боруссия Дортмунд" - ПСЖ учрашуви ҳақида нима деди?  0 09:35Эдин Терзич: "Парижда дуранг қониқтиради, лекин биз ғалабани истаймиз"  1 09:05ПСЖнинг Дортмунддаги "қора" анъанаси давом этади   1 08:40Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз"  6 08:17Луис Энрике: "Парижда жуда кучли жамоага айланамиз, чунки йўқотадиган нарсамиз йўқ"  2 07:50U-23 Осиё кубоги. Бугун финалдан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтади   4 07:20Рустам Абдуҳамидов: "Амалдаги финалчиларнинг чиқиб кетиши ва "Қизириқ" Ўзбекистон кубогининг сенсациясига айланди"  0 06:40Қирол кубоги. "Ал Насср" - "Ал Ҳалиж" 3:1  4 06:30 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Боруссия Д" - ПСЖ 1:0   0 02:00ЕЧЛ. "Боруссия Д" ўз уйида ўтган ярим финалнинг илк баҳсида ПСЖни мағлуб қилди  31 01:57Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди. Финалдаги рақиб - "Ал Ҳилол"  12 01:38Арне Слотнинг "Ливерпул"даги илк трансфери ким бўлиши маълум  0 00:43"Реал" ой ўйинчисини аниқлади. У Винисиус ёки Родриго эмас  3 00:34Эрон. "Персеполис" "Сепахон" билан дуранг қайд этиб, биринчи ўринга кўтарилиб олиш имконияти йўққа чиқарди  0 00:04Ўзбекистон U-23 терма жамоаси финалга тайёргарликни бошлади ГАЛЕРЕЯ  2

Роналдо Суперлига ҳақида: "Ёмон фикр эмас. Шунчаки, буни тўғри тушунтира олишмади" Янгиликлар

Роналдо Суперлига ҳақида: "Ёмон фикр эмас. Шунчаки, буни тўғри тушунтира олишмади"

Бразилияликнинг фикрича, Суперлига унчалик ҳам ёмон лойиҳа эмас.

"Реал Мадрид" клуби собиқ футболчиси Роналдо янги ташкил қилиниши режалаштирилган ва турли баҳсларга сабаб бўлган Суперлига ҳақида гапирди.

"Вальядолид" президенти сифатида Ла Лига ўз жозибаси ва кучини йўқотишини хоҳламаган бўлардим. Лекин, Суперлига ташкил қилинса ҳам, бундай бўлади деб ўйламайман.

Мен учун маҳаллий чемпионатлар футбол асосилигича қолади. Оддий инсонлар ҳар ҳафта охирида футболга боришади, йиллик обуналар сотиб олишади. Футбол инсонлар ҳаётининг бир қисмидир. 

Суперлига ёмон фикр эмас. Мухлислар "Реал" ва "Милан", ПСЖ ва "Ман Сити" каби клублар ўртасидаги ўйинларни кўришни исташади. Тўғри, қаршиликлар етарлича бўлди. Шунчаки, улар бу лойиҳа фалсафасини тўғри етказиб бера олишмади. Бизнинг соҳада диалог етишмайди. Икки томон учрашиб, ушбу масала ҳақида гаплашиб олишлари ва бир келишувга эришишлари лозим", -дейди Роналдо.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика