UZ

Сўнгги янгиликлар

15:53Мбаппе ва Винисиус ўртасидаги зиддият кучайиб бормоқда  2 15:32Ўзбекистон терма жамоасига бош ошпаз ва нутрициолог жалб этилди  1 15:16Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони 2026 йилги мавсумга тайёр бўлади  2 15:00"Қизилқум" Дилшод Комиловга ўринбосарлар жамоаси машғулотларида қатнашишга рухсат берди  2 14:41Эшитдик-да! Қарши давлат университети Про лигада ўйнаши мумкин  4 14:28"Олимпик-MobiUz"ни ушлаб қолишдан фойда борми? Эртага "Олимпик" тақдири такрорланмайдими?  3 14:25"Реал" очко йўқотди, "Арсенал" ва "Бавария" сенсацион тарзда тўхтатилди, Италияда янги етакчи — Еврофутбол дайжести   0 14:00Расман: "Олимпик" Фарғонага боролмайди  2 13:41Ўзбекистон МТЖ Дубайга етиб борди  9 13:04Ўзбекистонлик ҳакамлар Франция ўйинида ишлайди  0 12:43Фабио Каннаваро штабида янгилик  12 12:23Эшитдик-да! "Олимпик" Пролига сўнгги тур ўйинига бормайди  9 12:11Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Малайзияга 11 та гол урди  4 11:45Аморим январда "Манчестер Юнайтед"ни кучайтиришга чақирди  3 11:21"Арсенал" ушбу мавсумда илк бор битта ўйинда иккита гол ўтказиб юборди  0

Роналдо Неймарга психологга кўринишни маслаҳат берди Янгиликлар

Роналдо Неймарга психологга кўринишни маслаҳат берди

Афсонавий бразилиялик ҳужумчи Роналдо Неймар босимдан қандай чиқиб кетиши лозимлиги ҳақида гапирди.

"Мен бу босимга қарши туриш учун психологик ёрдами олинишини маслаҳат бераман – бир киши учун бу жуда кўп. Неймар иштиёқ ва худди шундай истак билан қайтади. Лекин шуни такидламоқчиманки, футболчиларимизнинг руҳий саломатлигини кузатиб бориш керак. Биз учун бу масалани ҳал қилиш жуда муҳим, айниқса, бутун дунё терма жамоани кузатаётган Жаҳон чемпионатига келганда. Бутун дунё Неймарга қараб турди.

Психологик жиҳатдан ёмон ҳолатдалигини айтган интервьюсини кўрганимда юрагим эзилди. Мен унга қандай ёрдам бериш ҳақида ўйладим. Ҳозир бунинг иложи бор, бизнинг вақтимизда бу ҳақда кўп ҳам гапирилмаган. У ўз фаолиятида қилган ҳар бир нарсани қадрлаши лозим. Нима бўлса бўлди. Буни Неймар билади. Албатта, ҳамма Жаҳон чемпионатида ғалаба қозонишни хоҳлайди, лекин бу осон эмаслигини ҳамма тушунади. Бизда бешта унвон бор ва биз энг катта ғолибмиз", – деди Роналдо.

Эслатиб ўтамиз, "пентакампеонлар" чорак финалда Хорватияга пенальтилар сериясига кўра мағлуб бўлиб, мусобақадан чиқиб кетган эди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика