

"Барселона", "Милан" ва Бразилия терма жамоаси собиқ футболчиси Роналдиньо ажойиб фаолият учун махсус мукофотни олди.
Эслатиб ўтамиз, Роналдиньо фаолиятини 2018 йилнинг январида якунлаган эди. Унинг сўнгги иш жойи "Флуминенсе" клуби бўлди.
Роналдиньо Бразилия терма жамоаси билан 2002 йилги ЖЧни ютди ва 2005 йилда "Олтин тўп"ни қўлга киритди.



