UZ

Сўнгги янгиликлар

16:20Кристенсен: "Умид қиламанки, "Барселона"да қоламан. Менда Б режа йўқ"  0 15:51Жеррард Англия жамоаси бошқарувига келиши мумкин  0 15:27Ўзбекистонлик ҳакамлар Португалия – Бельгия баҳсида ишлайди  0 14:53Ҳоланд, Нету, Винисиус Европанинг энг тезкор футболчилари қаторидан жой олди  3 14:25Мбаппе Упамеканони "Реал"да кўришни хоҳлайди  1 13:58"Челси" собиқ футболчиси юрак муаммолари туфайли касалхонага ётқизилди  0 13:32Ўзбекистон – Миср учрашуви дуранг билан якун топса, экстра таймларга мурожаат қилинадими?  3 13:05Ўзбекистон МТЖ иштирокидаги мусобақа ТВда кўрсатиладими?  6 12:41Лапорта Флик шартномани узайтиришига ишонади  0 12:37U-17 Жаҳон чемпионати. Интизомли, мустаҳкам ва самарали жамоа — Ўзбекистоннинг бўлажак рақиби ҳақида  5 12:13"Барселона" афсонаси молиявий фирибгарликда гумон қилинмоқда  3 11:47Мбаппе мамлакатини ўзгартириши мумкин: Жазоир юлдузни жалб қилишга тайёр  4 11:19Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатида Хорватияни қандай енгганди?  4 11:15Қайтиш яқинми? Клопп дунёнинг энг кучли жамоаларидан бирини бошқариши мумкин  6 10:50Евро-2028. Очилиш ва финал учрашувларига мезбонлик қиладиган стадионлар маълум  3

Рональд Куман: “Барса” ғалаба қозониши ҳам мумкин эди, аммо дуранг ҳам адолатли бўлди” Янгиликлар

Рональд Куман: “Барса” ғалаба қозониши ҳам мумкин эди, аммо дуранг ҳам адолатли бўлди”

“Барселона” бош мураббийи Рональд Куман Ла Лига 2-турида “Атлетик”ка (1:1) қарши беллашувдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Ушбу беллашув бир қатор аспектлар бўйича қизиқарли кечди. Ўйлашимча, ўйин бошида биз ўз вазифамизни қийинлаштириб қўйдик. Рақиб бизга катта босим ўтказишига имкон бердик. Дарвозабонга қачон ва қандай вазиятда қисқа паслар билан тўп узатиш кераклигини тушуниб етишимиз лозим. 

Дастлабки 15 дақиқада бизга совуққонлик етишмади. Сўнгра гол урдик, аммо ҳисобга олинмади (Араухонинг зарбасидан кейин тўп дарвоза тўрига бориб тушган бўлсада, ўша вазиятда ҳакамлар “Барса” вакили Брэйтуэйт қўполлик ишлатган деб топишди). Ўша вазиятда қўполлик ишлатилганмиди ёки йўқ билолмай қолдик. Вазиятни борича қабул қилдик. 

Ҳисобда ортда боришмизга қарамай йигитларнинг ўйинга бўлган муносабатини алоҳида таъкидлашни истардим. Дуранг, менимча, адолатли ҳисоб. Бизда ғалабага эришиш учун имконият ҳам бўлди. Аммо “Атлетик” ҳам юқори савияда ўйин кўрсатганидан кўз юмиб бўлмайди. Қолаверса, бундай майдонда тўп тепиш ҳам осон эмас. Бундай ҳолатда қўлга киритган натижадан норози бўлишимиз нотўғри”, деди Куман.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика