UZ

Сўнгги янгиликлар

21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон - Эрон 0:0 (матнли трансляция)  702 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  11 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  6 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  7 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  7 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  18 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  9 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  5 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  10 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  7

"Рома" ва "Барселона". Аслида ким ҳақ? Янгиликлар

"Рома" ва "Барселона". Аслида ким ҳақ?

Хориж нашрлари Малкомнинг трансфери борасидаги маълумотларга ойдинлик киритиб кўришди.

Малком, "Рома", "Барселона" ва "Бордо" сўзлари ёзги трансферлар ойнаси вақтида мухлислар ўртасида кўп бора ишлатилди. Бу жамоалар бизга қувноқ трансферни тақдим қилишди.

23 июлнинг кечасида Малком Рим рейсида эди, "Рома" ва "Бордо" футболчи борасидаги келишувни расман эълон қилишди. Бироқ рейсга икки соат қолганида "Барселона" "орага суқулди" ва римликларнинг таклифини ортда қолдирган ҳолда бразилияликни ўзига оғдириб олди.

Фьюмичини аэропортида ярим тунгача навбатчилик қилишди ва футболчини кутиб ўтиришди. "Рома" эса факс орқали "уруш" қилаётганди. Улар "Барселона"дан кўра кўпроқ маблағ таклиф қилишди, бироқ "Бордо" янада кўпроқ маблағ сўради. Ва яна Малкомни кута бошлашди. Шундан кейин италияликлар музокаралардан чиқиб кетишди, футболчи эса Испания томон йўл олди.

"Айтганимдек, шунинг ўзи бизга етади. Чунки улар савдони аукционга айлантириб юборишди", - дея норози бўлди Мончи. Палотти ҳам бунга қўшимча сифатида: "Биз юристлар билан маслаҳатлашдик ва жавобгарликни "Бордо"га топширдик. "Барселона" безбетларча йўл тутди. Бу жамоанинг кечиримини қабул қилмайман, бироқ улар билан алоқаларни узмаймиз. Бу клуб бизга қараганда каттароқ. Келажакда "Барселона" билан ҳамкорликни давом эттирамиз".

Римликларнинг жаҳли чиққанди - бу аён эди. 5 йил олдин Палотта асрларга тенг бўлган ASR ёзувини олиб ташлаб, мухлисларни ғазаблантирганди. Ўшанда америкалик бизнесмен этика ҳақида гапирмади, бироқ эски гербнинг ўзига ёқмайдиган томонларини фанатларга чиройли қилиб тушунтириб бера олганди.

Бу ҳам - тоза тижорат. "Бордо" ҳали ҳеч нимага имзо чекмаганди ва ўзлари учун қулай бўлган йўлни танлади. Малком ҳам ҳали ҳеч қандай ҳужжатни имзоламаганди ва ўзига кўпроқ ёққан клуб томон кетди. "Рома" эса "савдолар аукционга айланди" деб, амбициялар курашида мағлуб бўлди.

Трансферлар ойнаси ўзи нима? Бу аукцион эмас.

Яна бир маълум қилинмаган жиҳат бор: "Рома" акциялари - биржада. Бундай клуб борасида бу фикрни айтиш ғалати (Малкомнинг трансферини эртароқ эълон қилиш "Бордо"нинг илтимоси бўлган). Факт шундаки, "Рома" ушбу трансферни якунлай олмаганидан кейин жамоанинг акциялари нархи анчагина тушиб кетди.

Бироқ!
"Бордо" эгаси Палотта билан виски ичиб ўтирганида, унга трансферни эртароқ эълон қилиш кераклигини айтган. Бу эса "Рома" учун хавфли эди. Кейинчалик Франция жамоаси президенти трансфер эрта эълон қилинганини ҳурматсизлик сифатида баҳолади.

Бу қонуний низолар эмас, ишонч масаласи эди. "Рома" акциялари чиндан ҳам анчагина тушиб кетди. Бироқ 26 июль куни Палоттанинг профессионал чиқишларидан бири буни тўхтатди: "Кечиримни қабул қилмайман, бироқ "Барселона" билан ҳамкорликни давом эттирамиз".

Рома исмли бола ўзидан каттароқ бўлган Барселона исмли йигитча билан қум ўйнаб ўтирганида, ўз белкурагини бериб қўйгандек гап бу. "Барселона" "Рома"ни бозор курашида мағлуб этди. "Бордо" эса "Рома"га ҳам, унинг эгасига ҳам ҳеч қандай тушунтиришлар бериши шарт эмас.

Албатта, Палоттага ростгўйлар ёқади. Улар шу сифати туфайли Малкомнинг трансферини бой берди. Шунчаки, Палотта ушбу амалга ошмаган трансфер орқали ўзига дарс ўтиб олди.

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика