"Рома" Ундер учун янги жамоа изламоқда

7 янв 2020, 22:23
"Corriere dello Sport" нашри хабарига кўра, "Рома" ярим ҳимоячиси Ченгиз Ундер қишки трансфер мавсумида жамоани тарк этиши кутилмоқда.

Рим клуби раҳбарияти футболчининг агентларидан янги жамоа топишни илтимос қилган. Ундернинг ўрнига "Интер" ярим ҳимоячиси Маттео Политано олиб келиниши режалаштирилган. Аввалроқ Туркия терма жамоаси аъзосига Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилганди.

Ундер А Сериянинг жорий мавсумида 7 учрашувда майдонга тушиб, 1 та голга муаллифлик қилган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Corriere dello Sport