UZ

Сўнгги янгиликлар

20:00Суперлига. "Нефтчи" "Қизилқум" билан ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди  22 19:45АПЛнинг бир қанча клублари Дюмфрисга қизиқиш билдирмоқда  0 19:16Франция президенти Мбаппе Олимпиадада ўйнашини хоҳламоқда  2 18:47Малайзия терма жамоаси футболчисига кислота сепилди  2 18:18"Андерлехт" "Бавария" дарвозабонига қизиқмоқда  1 17:49"Бавария" вингери машғулотларга киришди  1 16:55Бьелса Уругвай терма жамоасига ҳаваскорлар лигасидан футболчи чақирди  3 16:28Магуайр жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди  1 16:00Маккенни "Ювентус"да қолмоқчи  0 15:33"Навбаҳор" "Локомотив"га ҳеч қандай имконият қолдирмаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  14 15:11Марказий Осиё. Фақатгина Қозоғистонда етакчи ўзгарди, қолган мамлакатларнинг чемпионатларида ҳаммаси ўз ўрнида  4 14:59Шенсни яна "Арсенал"да ўйнайдими?  2 14:30Тен Хаг раҳбариятдан "Манчестер Юнайтед" таркибини кучайтиришни сўради  4 14:04Аргентина терма жамоаси ва "Барселона" собиқ бош мураббийи ҳаётдан кўз юмди  3 13:38"Бавария" Гвардиолани қайтаришни истамоқда  16

"Рома" ПСЖ президентининг босими туфайли "Барселона"га қарши ўйиндан воз кечди Янгиликлар

"Рома" ПСЖ президентининг босими туфайли "Барселона"га қарши ўйиндан воз кечди

Италиянинг "Рома" клуби ПСЖ президентининг босими туфайли Гампер кубогида иштирок этишдан бош тортди.

Рим клуби "Барселона" билан ўйнамаслигини маълум қилди. Шунингдек, "Барса" товон пули талаб қилиши мумкинлиги ҳақида хабар қилинганди.

"Рома"нинг расмий баёнотига кўра, рад этиш мавсумолди ўйинлари тақвимидаги ўзгаришлар билан боғлиқ.

Бироқ Corriere dello Sport хабарига кўра, ПСЖ президенти ва Европа клублари ассоциацияси (ЭCА) раҳбари Носир Ал Хелайфи клубга босим ўтказган.

Ал Хелайфи ва "Рома" хўжайини Дэн Фридкин ўртасидаги муносабатлар илиқ тус олган. Америкалик тадбиркор, шунингдек, ECA директорлар кенгаши ва ижроия қўмитаси аъзоси ҳисобланади. Фридкинни Гампер кубогидан воз кечишга кўндирган ҳам айнан ассоциация раҳбари саналади.

Ал Хелайфи "Рома"нинг "Барселона"га қарши ўйинда иштирок этишига қарши чиқди, чунки каталонияликлар Суперлига асосчиларидан бири ва ҳали-ҳануз турнирдан воз кечмоқчи эмас. Суперлига лойиҳасига УEФА ва ЕCА қаршилик кўрсатмоқда.

Рейтинг: -18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика